alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Basri Baba турк ресторани Тошкентда

Basri Baba – турк таомлари ошхонаси 12 март куни меҳмонлар учун ўз эшикларини очди. Масканнинг шарқона интерьери ўзида турк ва ўзбек маданиятини мужассам этган бўлиб, зал анъанавий турк мозаикали қандиллари билан безатилган, деворларида эса шарқ созандалари акс этган.

Рестораннинг асосий концепцияси Анадолу ошхонасининг таомларини оригинал рецептлар бўйича тайёрлашдир. Очиқ ошхона меҳмонларга пишириш жараёнини кузатиш ва ошпазлар билан мулоқот қилиш имконини беради. Очилиш куни меҳмонларни шахсан кутиб олган туркиялик, махсус таклиф этилган бош-ошпаз Эрен Бабаташ эндиликда барча Тошкент аҳолисини махсус таомлар билан қувонтиради. Ресторан 300 кишига мўлжалланган бўлиб, асосий зал, айвон ва чилим бардан иборат. Шунингдек, сиз турк ширинликлари ва зираворлар ва кўплаб бошқа нарсалар харид қилишингиз мумкин бўлган дўкон ҳам мавжуд.

alt

Тантанали очилиш маросимига 250 дан ортиқ меҳмонлар таклиф қилинган бўлиб, турк миллий либосларидаги мафтункор қизлар уларни баҳорий безатилган фтозона олдида кутиб олдилар.

alt

Табрик сўзига маскан асосчиларидан бири Басри Тукери, шунингдек, Туркия элчиси Меҳмет Сурейя Эр ва бошқа фахрий меҳмонлар чиқдилар. Тантанали тасма кесиш маросимидан сўнг турк ошпазларининг таомларини татиб кўриш учун меҳмонлар ресторанга таклиф қилинди.

altalt

Кайфиятни нафақат ошпазларнинг саҳоватли тортиқлари, балки, бир қатор санъаткорлар, жумладан, миллий чолғу асбобларида ижро этувчи «Шод» гуруҳи,  очилишнинг расмий қисмида мусиқий кайфият улашган Dj Sam, «Сабо» миллий рақс ансамбли ва турк ва ўзбек тилларида куйловчи «Шафран» гуруҳи тақдим этдилар. Кечани бошловчилар Рустам Худойберганов ва Азалия Шаяхмедова олиб бордилар.

altaltalt

Меҳмонлар орасида Рашид Холиқов, Шукрилло Исроилов, Фарҳод Алимов, Зиёда, «Беном» гуруҳи вакиллари Комил ва Сарвар, Шахло Зоирова, Хилола Хамидова, Рихситилла Абдуллаев, Шаҳзода Муҳаммедова, Луиза Расулова ва бошқаларни кўриш мумкин эди.

altaltaltaltalt

Ҳар бир меҳмонга алоҳида эътибор кўрсатилди. Аёлларга гўзал гуллар, эркакларга эса эсдалик совғалари топширилди.

alt

alt

Басри Тукери, ресторан ҳамсоҳиби:
«Бугун Ўзбекистонда Басри Баба ресторани эшикларини очганимиздан хурсандмиз ва турк таомларини энг аъло кўринишда тақдим этамиз деган умиддамиз. Бизнинг ажойиб ва уста ошпазларимиз турли хил мазали таомларни тайёрлашади. Ҳеч бир меҳмонни бефарқ қолдирмайди. Аминманки, барча кабобларимиз, лаҳмажун ва тандиримизни севиб қолади.  Ресторанимизда, шунингдек, чилим ва ширинликлар бўлими ҳам бор»

altalt

alt

Эрен Бабаташ, бош-ошпаз:
«Яна бир бор хуш келибсиз! Бугун меҳмонларимизга биринчи бўлиб 24 соат давомида суяклар билан қайнатилган ясмиқ шўрвамизни тортиқ этдик. Анадолуда бу рецепт бизнинг бувиларимиздан етиб келган. Бугун эса уни меҳмонларимиз билан бўлишишга қарор қилдик. Кейин совуқ газаклар, котлетлар, хайдари, ажили эзме салати, кабобларни тортиқ қилдик. Оқшомнинг асосий таоми ўз шарбатида саккиз соат пиширилган қўзичоқ эди. Очилишга келган барча меҳмонларга миннатдорчилик билдираман ва барчага меҳр билан тайёрланган ҳар бир таомимиз ёқди деган умиддаман»

alt

alt

Сардор Абидов, ресторан ҳамсоҳиби:
«Биз мазкур ресторанни турк биродарларимиз билан очдик ва Туркиядан ҳар бир таомнинг устасини олиб келдик. Ресторандан ташқари бизнинг дўконимиз бор ва истаганлар у ердан турк маҳсулотларини ҳамёнбоп нархларда харид қилишлари мумкин. Келажакда Басри Баба Бургер ва Басри Баба ширинликлари очишни режалаштирганмиз»

alt

alt

Рашид Холиқов, хонанда: 
«Менга ҳаммасидан ҳам бу маскандаги муҳит ёқди, бу ерда ўзимни уйимдагидек ҳис қиляпман. Шахсан мен бу ерга оилам билан ташриф буюраман. Бугун биз ясмиқ шўрвасини татиб кўрдим, ва менга жуда ҳам ёқди, энди эса икинчи таомни татиб кўрамиз. Мен Басри Бабани очилиш билан табриклайман ва гуллаб-яшнашини тилаб қоламан!»

altaltalt

МанзилМирзо Улуғбек тумани, Ниёзбек кўчаси, 6-тор кўчаси, 16 уй
Телефон: +99899 0701111
Instagram: basribaba_restaurant
Ресторан очилишидан фотоҳисоботни бу ерда кўринг.


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-03-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг