alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Чанқовбосди смузилар рецептлари

 

Смузи — инг. smoothie — «соғлиқ» асосий маҳсулот мева (ёки сабзавот) бўлган милкшейкнинг бир тури. Сут ўрнига одатда йогурт қўшиб тайёрланади, баъзан кокос шарбати билан ҳам тайёрлашади. Ширин таъм бериш мақсадида асалдан фойдаланилади. 

 

Банан ва нокли смузи

alt

2 порция учун масаллиқлар:

  • Нок 2 дона
  • Банан 3 дона
  • Сельдер пояси 2 дона

Тайёрлаш усули:

Блендерда нок, банан ва сельдер 1 стакан сув билан аралаштиради. 1 чой қошиқ Superfood қўшимчасидан солинг ва бир хил массага келгунча аралаштиринг. 

 

Қуруқ мевалардан смузи

alt
2 порция учун масаллиқлар:

  • Баргак ½ стакан
  • Қора майиз ½ стакан
  • Асал 1 ош қошиқ
  • Сули ёрмаси 3 ош қошиқ
  • Бодом сути 2 стакан

Тайёрлаш усули:

Баргак ва майизни ювиб, 1 стакан иссиқ сувга солиб қўямиз. Баргак билан майиз юмшаши билан бошқа масаллиқларга қўшамиз ва блендерда майдалаймиз. Совутилган холда тортамиз. Бодом сути ўрнига олма шарбати қўшиш мумкин.

 

Эрталабки мевали смузи

alt
2 порция учун масаллиқлар:

  • Банан 1 дона
  • Киви 2 дона
  • Малина (музлатилган) 100 г
  • Фундук 10 дона
  • Асал 1 ош қошиқ

Тайёрлаш усули:

Меваларни блендерда пюре холига келтирамиз, малинадан бошқа меваларни олдиндан тўртбурчка шаклида кесиб оламиз. Ёнғоқларни блендерда майдалаймиз. Смузини стаканга қуйиб асал қўшамиз ва ёнғоқ сепамиз.

 

Starbucksдан қаҳва ва бананли смузи 

alt

2 порция учун масаллиқлар:

  • Банан 2 дона
  • Сут 1%-ли 1,5 стакан
  • Кам ёғли қаҳвали йогурт 1 банка
  • Долчин ¼ чой қошқ
  • Бир чимдим мускат ёнғоғи
  • Таъбга кўра ялпиз

Тайёрлаш усули:

Бананларни тозалаймиз, тўғраб музлаткичда совутамиз. Блендерда бана, сут, долчин, йогурт ва мускат ёнғоқларини бир хил массага келгунга қадар аралаштирамиз. Стаканларга қуямиз ва ялпиз билан ёки банан бўлаклари билан безатамиз. 

 

Ананасли смузи

alt

2 порция учун масаллиқлар:

  • Апелсин шарбати ½ стакан
  • Ананас шарбати ½ стакан
  • Ананас 1 стакан
  • Банан ½ та

Тайёрлаш усули:
Ананас ва бананни майда бўлакларга бўлиб, музлатиб қўйинг. Блендерда ананас ва апельсин шарбатлари ҳамда меваларни яхшилаб аралаштиринг. Бир хил массага келгач стаканларга қуйинг.

 

Кефир ва бананли смузи

alt

2 порция учун масаллиқлар:

  • Банан 3 дона
  • Асал 2 ош қошиқ
  • Ёғсиз кефир 300 г

Тайёрлаш усули:

Барча масаллиқларни бирга аралаштирамиз ва совутилган ҳолда тортамиз.

 

Қулупнай ва гилосли смузи

alt

2 порция учун масаллиқлар:

  • Қулупнай 1 стакан
  • Гилос 1 стакан
  • Сут 1 стакан
  • Ванилин бир чимдим

Тайёрлаш усули:

Сутни яхшилаб совутамиз. Резаворларни ювиб сувини селгитамиз. Гилосни данакларидан тозалаймиз. Резаворларни сут билан блендерда аралаштирамиз, сўнг ванилин қшиб яна бир марта аралаштирамиз. Стаканларгақуйиб тортамиз.

 

Бананли шоколадли смузи

alt
2 порция учун масаллиқлар:

  • Сут 800 г
  • Сутли шоколад 100 г
  • Банан 2 дона
  • Долчин бир чимдим

Тайёрлаш усули:

Бананларни тозалаб 3 бўлакка бўламиз. Шоколадни кичик бўлакларга бўламиз. Оловга қўйса бўладиган идишга шоколад, банан ва сутни соламиз. Аралашмани қайнагунга қадар оловда ушлаймиз, олов паст бўлиши керак. Аралашмани доим аралаштириб турамиз. Шоколад охиригача эриб кетмаслиги керак, бананлар юмшаши керак. Оловдан оламиз. Аралашма совугач блендерда яхшилаб аралаштирамиз. Безатамиз!

 

Сабзи ранг смузи

alt

2 порция учун масаллиқлар:

  • Сабзи 3 дона
  • Яшил олма 2 дона
  • Занжабил 1 бўлак
  • Банан 2 дона
  • Ялпиз 1 боғ
  • Апельсин 1 дона
  •  

Тайёрлаш усули:

Сабзи, олма ва занжабилдан шарбат тайёрлаб, блендерда мевалар ва ялпиз билан аралаштирамиз. Смузи тайёр!
 

 

Грейпфрутли смузи

alt

2 порция учун масаллиқлар:

  • Грейпфрутли шарбат 100 мл
  • Ананас консерваланган 400 г
  • Йогурт табиий 200 г
  • Ванилин 1 чой қошиқ

Тайёрлаш усули:

Блендерда барча масаллиқларни аралаштирамиз (анансни соки билан) озгина муз қўшиш мумкин. Стаканга қуйиб тортамиз.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-08-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг