alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Эклерлар тайёрлаймиз!

Эклер ёки профитроллар кўпчиликка таниш ва севимли пирожнийлардан бири. Заварной хамир уй шароитида осон тайёрланади. Уй шароитида қилинган эклерлар доим мазалироқ чиқади ва ичига солинадиган кремни таъбга кўра танлаб солиш ҳам мумкин. Пирожнийлани узунчоқроқ (эклер) ёки думалоқ (профитроллар) шаклида қилиш мумкин. 

alt

Хамир учун қуйидагилар керак бўлади:
5та тухум;
150 гр сарёғ; 
1,5 стакан сув,
1,5 стакан ун,
Бир чимдим туз. 
 
Крем учун:
500 гр қаймоқ,
0,5 стакан шакар уппаси.
Малина.
 
Тайёрланиши:
Сув, туз, сарёғни қайнагунча аралаштирамиз.
 
alt

Қайнаб турган масалиққа секин-асталик билан ун қўшилади. 
 
alt

ва силлиқ, бир ҳил масса бўлгунча қайнатамиз.  
 
alt

Оловдан олиб қўйилади. Бир оз сувутилади. Биттадан тухум қўшилади, агар тухумлар катта бўлса 4та дона етади. 
 
alt

Ямшоқ, оқиб кетмайдига бир ҳил массадаги хамир чиқиши керак. 
 
alt

Хамир насадкали қандолат халтачасига солинади.
 
alt

Тавага пишириқлар учун махсус қоғоз солиб, хамирни узунчоқроқ ёки думалоқ шаклда сиқиб чиқарилади.
 
alt

Аввалдан 200 ҳароратгача қизитиб олинган духовкада, 30-40 дақиқа пишириб олинади. 
 
alt
alt
alt

Крем учун, қаймоқ ва шакар уппаси қаттиқ кўпик бўлгунга қадар кўпиртирилиб олинади. 
 
alt

Совуган пирожнийлар қаймоқли крем билан тўлдирилади, малина ва шакар уппаси билан безатилади. 
 
alt
alt
 
Ёқимли иштаҳа!

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-10-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг