alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Фойдали маҳсулотларнинг зарарли томонлари

Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш кўпчилик замонавий аёллар ва эркаклар учун урфга кирди десак муболаға бўлмайди. Лекин барча фойдали маҳсулотлар ҳам сиз ўйлаганчалик фойда келтирмас, аксинча соғлиғингизга зарар етказиши ҳам мумкин экан. Биз энг машҳур 5та фойдали маҳсулотларни танлаб олдик ва бугун уларнинг зарарли томонлари ҳақида сизга маълумот берамиз. 

 

1. Бўтқалар

alt

Азалдан нонуштага бўтқа ейиш фойдали деб ҳисобланади. Аммо, бўтқалар фақатгина анъанавий усулда тайёрлангандагина унинг фойдаси ҳақида гапиришимиз мумкин. Ҳозирги кунда ҳаёт ритми жуда тезлашиб кетгани боис кўпчилик яримтайёр бўтқалар урфга кирди. Бундай бўтқаларни тайёрлаш учун одатда қайноқ сув қуйсангиз бас, бўтқа тайёр. Бу каби бўтқаларга қўшиладиган қўшимчалар соғлиғингизга фойданинг ўрнига зарар келтириши ажабланарли холат эмас. Шунинг учун нонуштага бўтқа истеъмол қилмоқчи бўлсангиз, эринманг, уни ўзингиз қайнатинг, иложи бўлса сувда эмас, балки сутда. Шунда бўтқаларингиз фойдали бўлади. 

 

2. Мюсли

alt

Худди бўтқалар каби мюслилар ҳам кўпинча қайта ишланган  донлар, шакар ва яна кўплаб қўшимчалар ва ёғларга бой. Ундан ташқари мюсли етарли даражада калорияли таом ҳисобланади. 100грамм маҳсулотда одатда 300 калорий мавжуд. Бундан чиқди юқори калорияли мюслида озуқавий моддалар унчалик ҳам кўп эмас. Айниқса шоколад, турли туман хушбўйлантирувчи қўшимчалар билан бойитилган мюслиларни гапирмасак ҳам бўлади. 

 

3. Смузи

alt

Бу қуюқ ичимлик бизга океан ортидан кириб келган бўлиб, фойдали томонлари билан бир қаторда зарарли томонлари ҳам йўқ эмас. Ҳамма гап унинг нимадан тайёрланганлигида. Яхши коктейллар таркибида мева ва сабзавотлар бўлади. Агар унга шоколад ва музқаймоқ қўшилса фойдалилик ҳақида унутсангиз ҳам бўлади. 

 

4. Кўк чой

alt

Ҳозирги кунда урфга кирган кўк чой - жуда ҳам фойдали ичимлик. Бир тарафдан! Бошқа тарафдан қараганда эса шуни айтиб ўтиш жоиз, кўк чой организмда фолат кислотасини сингишига тўсқинлик қилади. Бу айниқса ҳомиладор ва фарзанд кўришни режалаштираётган аёллар учун жуда хавфли. Организмда фолат кислтасининг етишмаслиги туғилажак чақалоқда туғма нуқсонлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Ҳаддан ташқари кўп ичилган кўк чой ҳар қандай инсонга зарар келтиради ва бу зарарлар биринчи ўринда буйрак ва жигар соҳаларидаги ўзгаришлар кўринишида билинади. Кўк чой уйқусизликдан азият чекадиганларга мутлақо тўғри келмайди. Чунки кўк чой нерв тизимини қўзғатади ва уйқусизликни баттар кўпайтиради.


 

5. Қора нон

alt
 
Қора нонда оқ нонга нисбатан калория камлиги ҳаммамизга кўпдан маълум. Шу билан бир қаторда қора нонда Б витамини кўпроқ. Мазкур витамин углеводларни ёғга айлантиради ва организмда ортиқча ёғ кўринишида сақлаб қолади, бу эса ўз навбатида ортиқча вазнга сабаб бўлади. Шунинг учун қора нонни янада фойдалироқ ва калорияси камроғига алмаштиринг. 
 
 
 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг