ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Фудтестлар

Тошкентнинг энг яхши палови танланди!

1143
1
Яқинда ўқувчиларимиздан бири палов FoodTest ўтказиш қизиқ бўлиши мумкинлигини айтганди. Сизни узоқ куттирмадик деган умиддамиз :), ва эътиборингизга тестингни ҳавола этамиз!

Фейсбукдаги https://www.facebook.com/Myday.uz саҳифамизда ўтказилган сўров орқали 5 та иштирокчи маскан аниқлаб олинди. Изоҳлар кўп бўлди, бунинг учун ўқувчиларимизга алоҳида ташаккур! Ош маркази сўровнинг яққол етакчиси бўлди, унга 42 та овоз берилди, яхшиси келинг ўринлар қандай тақсимланганини кўрамиз?

Демак, иштирокчилар:

№1 Ўрта Осиё палов маркази

alt

№2 Afsona

alt
 
№3 Studio Cafe

alt
 
№4 Caravan

alt
 
№5 Sarbon Appetit

alt

№6 Dasturhon – «darkhorse»

alt


Биз ўтказадиган ҳар бир FoodTest «darkhorse»сиз ўтмайди. Фаворит ва аутсайдер таомларининг мазаси ўртасида тафовут қанчалар катталигини аниқлаш учун буни атайлаб уюштирамиз. Бу сафар Dasturhon бунга “сазовор” бўлди.
 
ВА, АЛБАТТА, БАРЧА ПАЛОВ ҲОМИЙЛАР ЖАЛБ ЭТИЛМАГАН ВА БЕПУЛ НАМУНАЛАР ОЛИНМАГАН ҲОЛДА, MYDAY.UZ ҲИСОБИДАН ХАРИД ҚИЛИНДИ!

alt

Hydrolife жамоасидаги жуда жиддий эркакларни палов экспертлари сифатида таклиф этдик. Танишинг (соат миллари бўйича чап тарафдан):
  • Катков Константин (Маркетинг бўлими)
  • Ғуломов Аббосхон (Бухгалтерия)
  • Зокиров Дилмурод  (Сотув бўйича менежер)
  • Валиев Абдуворис (Сотув бўйича менежер)
  • Ғаффаров Абдузохид (Директор ўринбосари)          
Ҳар доимгидек, иштирокчиларнинг ҳеч бири қайси маскан палови тестингда иштирок этаётганини билмаслиги учун ҳар бир палов тайёрловчига рақам берилди.

alt

Мазасини татиб кўргандан кейин ҳар бир иштирокчи 1 дан 6 гача ўрин берди, тегишли равишда ҳар бир балл ўз қийматига эга бўлди:

1 ўрин – 6 балл
2 ўрин – 5 балл
3 ўрин – 4 балл
4 ўрин – 3 балл
5 ўрин – 2 балл
6 ўрин – 1 балл

alt

Тестинг натижаларига кўра, биз бошида айтиб ўтган facebook’да ўтказилган сўров ғолиби – Ўрта Осиё палов маркази паловининг мазаси экспертларимизнинг дидига кўра, анча ўткир деб топилди, унда янчилмаган мурч яққол сезилиб турар экан. Сўров вақтида берилган изоҳларда ҳам фикрлар ҳар хил бўлганини қайд этиб ўтиш лозим, кимдир марказни мақтади, кимдир эса у ердаги палов таъми ўзгарганини таъкидлади.

alt

Afsona палови, экспертларнинг фикрича, жуда юмшоқ, Studio Cafe палови эса парҳез таом бўлиб, анъанавий ўзбекча палов эмас. Бизнинг аутсайдеримиз -  Dasturhon ресторанинг палови эса экспертларнинг баҳолашича, ҳақиқий чойхона палови! Тўғри у ранги билан ҳам ажралиб турганди, қолган масканларникига нисбатан қорароқ эди.

Sarbon Appetit паловида туз етишмади, бироқ умуман олганда экспертлар уни етакчи учликка киритди. Caravan палови барча дегустаторларга ёқди, уларнинг фикрича, масаллиқларнинг барча мутаносиблиги сақланган ва гўшти эса мазали ва юмшоқ.

alt

Энди эса ҳар бир иштирокчи/эксперт берган баҳолар жадвалидаги натижаларга ўтамиз (исмлар рақамлар билан бекитилган): 

      № Маскан №1 №2 №3 №4 №5 Жами ўрин
1 Ўрта Осиё палов маркази 5 2 2 3 4 16 4
2 Afsona 1 1 1 1 1 6 6
3 Studio Cafe 2 3 3 2 2 12 5
4 Caravan 6 6 5 6 6 29 1
5 Sarbon Appetit 3 4 4 4 3 18 3
6 Dasturhon 4 5 6 5 5 25 2

Берилган баҳоларга кўра, аутсайдеримиз иккинчи ўринни эгаллади, Caravan ресторанинг палови эса Myday.uz ғолиби ва танловига айланди!

************************************************************************************************************************************************


Ғолиб «MYDAY.UZ УНВОНИ»га эга бўлади!

Яна бир бор Hydrolife компаниясига ҳамда барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз: Ўрта Осиё палов марказиAfsonaStudio CafeCaravanSarbon AppetitDasturhon.
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-07-2013

ИЗОҲЛАР 1

BEK 27 октябр #
Mani fikrimcha bu yerda restoraniga qarab ovoz berishgan hammasi biladi qaysi osh qatnikiligini
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг