ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

«Гаштак» клуби Cinara’s мажмуасида

Мен сихда пиширилган мазали қўй гўштини танаввул этар эканман "Прометей тўғри инсон бўлган экан" деган хаёлга бордим. Прометей оловни инсониятга ҳадя этгани катта  жасорат бўлиб, у бизнинг аждодларимизнинг пазандаликка бўлган ишқибозлигини кескин ўзгартирган. Ва албатта, илк таом олавда тайёрланган қандайдир фуагра эмас, балки гўшт бўлди. 
 
alt
 
"Гаштак" клуби Caravan Group ресторанлар тармоғи бошқарувчиси Тимур Мусин таклифига кўра табиат қўйнида жойлашган "Cinara’s"
ресторан мажмуасига ифторликка ташриф буюрди. 
 
alt
 
Энг қизиғи нимада эканлигини биласизми? Тимур бир ҳафта аввал, яъни бундан олдинги йиғилишда Гаштак клуби аъзоларидан қандай таомномани, яъни биринчи, иккинчи ва ҳаказосига нима исташларини сўраб олган эди. Caravan тармоғи ресторанлари ўзбек, итальян, инглиз, грузин, япон, украин, рус ошхонасидан иборат эканлиги тушунарли. Аммо, қўпол тасдиқ бўлса ҳам пойтахнинг турли ерларида жойлашган масканларда таклиф этиладиган таомларни уй шаротида ҳам тайёрлаш мумкин деб айтиш жоиз. Ёки бўлмаса кафе, ресторан, чойхонага келиб истаганимизни ярим соат ичида олиш мумкин. Аммо битта таом борки уни ҳар доим ҳам истеъмол қила олмайсан, чунки тайёрланиш жараёни узоқ вақтни олади. Бошқа ҳамкасблар бирон нарса дейишга улгурганларига қадар мен: - "Ҳеч қандай шўрва, биринчи, иккинчи таом керак эмас. Иштахани ҳеч нима билан чалғитиб, бўғиш керакмас. Ҳамма учун битта таом. Фақат сихда пиширилган битта қўзичоқ етарли" деб айтдим. 
 
alt
 
Ва айнан шундай қилдик. Тоғ салқинида сих бўйича мутахассис Акбар Алимов жуда ҳам мазали қўзичоқни пиширди. Акбар ака бир сутка давомида таомга меҳр бериб пиширганликлари боис гўштимиз жуда ҳам мазали ва майин бўлиб пишди. Яхшиямки мен бошқа ҳамкасблар каби бошқа таомларга чалғимадим. Бутун эътибор сихда пиширилган гўштга қаратилди.
 
alt
 
Тўғриси озгина «Cho’l-somsa» навоийча сомсага чалғидим. Узум дарахти ўтинидан ёпилган мазали нондан бахраманд бўлмаслик мумкин эмас эди. Аммо бутун эътибор гўштда эди. 
 
alt

"Прометей тўғри инсон бўлган экан". Акбар Алимов эса унинг муносиб давомчиси. 

 


Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-07-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг