ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Gastro Bazaar 2019

39
0

Фестиваль ҳудуди икки қисмга бўлиниб, бирида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига оид миллий таомлари ва иккинчисида қаҳвахоналар, фастфудлар ва ресторанлардан иборат гастрономик йўлка қурилганди. 

alt

Фестивалнинг миллий таомлар қисмида анъанавий таомларни татиб кўриш, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Қорақалпоғистон Республикаси миллий рақслари ва костюмларини ҳам кўриш мумкин эди.
 


Фестивалда турли вилоятларга хос паловлардан тортиб, турли-туман меваларгача намойиш этилди. 

Тадбир иштирокчилари фестиваль ҳақида: 

alt

Ирина Пинчук, Шеф Burger:
«Биз фестивалда таомномамиздан баъзи таомларни тақдим этганмиз. Булар гамбургерлар, чизбургерлар, хот-доглар, яхна ичимликлар, шунингдек, болалар учун бургерлар. Фестивалда нафақат пойтахт масканлари, балки ҳудудийтаомлар ҳам намойиш этилаётганидан хурсандман».

Фестиваль давомида саҳнада турли рақс дасталари ва ўзбек эстрадаси вакиллари ўз чиқишлари билан иштирок этди.

alt

alt Марлен Мамбетов, Zёrna:
«Биз гранола батончалари, гранола аралашмаси, Айс-Латте ва Айс-Американо каби ичимликлар ишлаб чиқарамиз. Бундан ташқари, бизнинг баристалар қаҳванинг махсус турини тайёрлайди-бу арабика ва робуста аралашмасидир».
 
alt Арман Батенов, Yaponamama:
«Биз фестивалда «Калифорния», «Филадельфия»  ва бошқа классик ролларимизни намойиш этдик. Биз аҳил жамоамиз билан таомларни фақат янги маҳсулотлардан тайёрлаймиз ва мижозларимизни қувонтирамиз».
 

alt

Фестивалдан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўришингиз мумкин.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-08-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг