alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Хонанда Лоладан мазали рецептлар

«КАПРЕЗЕ» ИТАЛЬЯНЧА ГАЗАК

alt

Керакли масаллиқлар: Помидор, моцарелла пишлоғи, яшил райҳон ва энг яхши зайтун мойи

Тайёрланиши: Помидорларни ўткир пичоқ ёрдамида 6-7мм қалинликдаги парракларга кесиб оламиз. Моцарелла помидор қалинлигидаги бўлакчаларга бўлинади. Помидор бўлакларини бир текис қилиб моцарелла билан навбатма-навбат териб чиқамиз. Бир кичик сир, газак сувли чиқиши учун зайтун мойи билан бирга сметана ҳам қўшилади. Капрезега майда туз сепамиз ва таъбга кўра янчилган қора мурч сепиш мумкин. Райҳон баргларини териб устидан бальзамик крем (айнан крем) солинади.

 

ҚАЙМОҚЛИ ПИШЛОҚ ВА ЛОСОСЬ БАЛИҚЛИ БРУСКЕТТАЛАР

alt

Керакли масаллиқлар: Чиабатта ёки оқ батон, оз тузланган лосось балиғи, райҳон, қаймоқли пишлоқ (маскарпоне ёки филадельфия), таъбга кўра каперслар ва зайтун

Тайёрланиши: Батонни парракларга бўламиз ва грилда икки тарафини ҳам қуритамиз. Батон бўлакларига қаймоқли ёки творогли пишлоқ сурамиз. Лосось юпқа парракларга бўлинади. Пишлоқ суртилган батон бўлакларига териб чиқамиз. Брускетталарнинг устига каперс ва райҳон терамиз.

 

«БРУСКЕТТА» ГАЗАГИ

alt

Керакли масаллиқлар: Багет, батон ёки жавдар нони, зайтун мойи, саримсоқ, пиёз, помидор, зайтун мойи

Тайёрланиши: Нонни диагональ бўйлаб кесинг, шунда мазалироқ бўлади. Нон бўлакларига албатта зайтун мойи ва саримсоқ суртиш керак. Сўнг икки тарафлама қовуриб оласиз. Яна духовкада тилла рангга киргунча пишириб олса ҳам бўлади. Пиёз, помидор ва райҳонни майдалаб тўғраб, зайтун мойи, туз ва мурч қўшиб аралаштириб олинади ва қовуриб олинган нон бўлаклари устига суртилади.

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-10-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг