ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Ифторлик таклиф қиладиган масканлар

660
0

Black Bear Kofi

alt
Black Bear Kofi қаҳвахоналар тармоғи меҳмонларига Рамазон таомномасини таклиф қилади. Таомномадан палов, аччиқ-чучук, шўрвали норин, шўрвали чучвара, дўлма ўрин олган. Бир киши учун ҳисоб 35 000 сўмдан бошланади.

Маълумот учун телефонлар: +99899 8783222, +99890 9567333, +99890 3183222


MONA RESTAURANT & LOUNGE

alt

Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ресторан бош ошпази махсус «Рамазон таомномаси»ни тақдим этади. Ифторлик учун меҳмонлар салатлар, совуқ ва иссиқ газаклар, шўрвалар ва иссиқ таомларга буюртма беришлари мумкин. Ҳар бир бўлимда миллий таомларнинг беш тури мавжуд. Мисол учун иссиқ таомлардан қўй гўштидан манти ёки сабзавотли думғаза олишингиз мумкин. Иссиқ газаклар бўлимидан эса қовоқли ёки гўштли сомса танлашингиз мумкин. Ўртача ҳисоб 50 000 сўмдан 80 000 сўмгача. Маълумот учун телефон: +99899 8160008


Santini Bar&Terrace

alt

Santini маскани махсус Рамазон таомномасини таклиф қилади. Махсус таомномадан гўштли дўлма, қовурилган манти, қозон кабоб, лағмон, гўштли манти ва мастава каби таомлар ўрин олган. Рамазон таомномасига ўртача ҳисоб 120 000 сўм.

Маълумот учун телефон: +99890 9360005, +99890 9470005


Opera ресторани (Wyndham Tashkent)

alt

Ҳар куни Ифтор вақтида Opera ресторани европа, турк, рус, япон ва миллий таомлардан швед столига таклиф қилади. Соат 19:00дан бошлаб меҳмонлар ўндан ортиқ иссиқ овқатлар, шўрвалар, салатлар, газаклар ва десертлардан баҳраманд бўлишлари мумкин.  Нархи: 96 000 сўм. Маълумот учун телефон: +99871 1203700 


Sultan ресторани (Grand Mir Hotel)

alt

Grand Mir меҳмонхонасининг биринчи қаватида жойлашган Sultan ресторани ифторга таклиф қилади. Маскан иккита сетни тайёрлади. Биринчисида пишлоқли пиде, фрикаделькали шўрва, булғор қалампири билан спагетти ва десертга гуручли пудинг. Иккинчи сетда ясмиқли (чечевица) шўрва, пишлоқли пиде, товуқли кабоб ва мевали ассорти. Бир кишилик ҳисоб 96 000 сўм. Маълумот учун телефон: +99871 1402000


«Хива» ресторани (Hyatt Regency Tashkent)

alt
«Хива» ресторани Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ифторлик учун янги таомнома таклиф қилади. Янги махсус таомномадан гўштли таомлар, мевали десертлар, чекланмаган миқдорда яхна ичимликлар, қора ва кўк чойнинг турфа хили ҳамда янги дамоанган қаҳва ўрин олган. Бир киши учун: 175 000 сўм
Маълумот учун телефон: +99871 2071311 


«Грильяж»
alt
Рус ва грузин ошхонасига асосланган «Грильяж» ресторани Рамазон ойида ҳар кунига турли таомнома ишлаб чиқдилар. Таомномада иссиқ овқат, шўрва ва салатлар мавжуд. Масалан бир сет таркибида гречка ва киевча котлет, товуқ шўрва, винегрет ва икки порция сметанали қуймоқлар. 
Битта сет нархи 90 000 сўмМаълумот учун телефон: +99897 7209393


Na nebe

alt

Na nebe ресторани Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан учт ифтор-сет тайёрлаб қўйди. Биринчи сетда чучвара шўрва, кутаб, стейк ва баҳорий салат. Иккинчи сетда қайнатма шўрва, гўштли сомса, стейк ва аччиқ-чучук. Учинчи сетда эса ясмиқли шўрва, товуқ гўшти, чебуреки ва «Цезарь» салати. Барча сетларнинг нархи бир хил - 85 000 сўм. Маълумот учун телефон: +99871 2351000


Barbeque Burger

alt
Barbeque Burger муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ифторликка чикен бургер, мини картошка фри, эрон хурмоси ва сувдан иборат сетларни таклиф қилади. Битта сет нархи 16 500 сўм.  Маълумот учун телефон: +99871 2006262


«Воздух» ресторани

alt

«Воздух» ресторани ифторликка таклиф қилади. Ресторан қуруқ мевалар, қаймоқ, ёнғоқлар, сув, эрон хурмоси ва нондан иборат махсус сет таклиф қилади. Нархи 50 000 сўм. Маълумот учун телефонлар: +99890 9407050, +99890 9407060

Меҳмонларга ифторлик учун илтифотлар:

Caravan Group
alt
Caravan Group ресторанлар тармоғи масканларида ифторлик учун илтифот тарзида эрон хурмоси, нон, нишолда ва сув тақдим қилинади.
Маълумот учун телефонлар: +99878 1507555, +99878 1506606
 

«Огни Ташкента»

alt

«Огни Ташкента» ресторани ифторлик учун қаймоқ, нишолда, қулупнай, эрон хурмоси, майиз, холва ва нон тақдим этади. Маълумот учун телефонлар: +99891 1920024, +99891 1920025


L'olio

alt

L'olio ресторанида ифторликкка меҳмонларга сув, нон, қаймоқ, нишолда ва эрон хурмоси илтифот тарзида таклиф қилинади. 
Маълумот учун телефон: +99897 4322243


Quadro Restaurant & Patisserie

alt

Quadro Restaurant & Patisserie ресторани Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан бош ошпаздан: 4 хил брускетта – ананас ва креметте пишлоғи билан, қулупнай, сузма ва қулупнайли мураббо билан, димланган қовоқ ва фетаки пишлоғи ҳамда бодринг ва фетаки пишлоғи билан таклиф қилади. Шунингдек, илтифот тариқасида эрон хурмоси, нишолда ва бардан лимонад тақдим этилади.      
Маълумот учун телефонлар: +99897 7144440, +99878 1221225


Manas

alt

Khanstvo Manas ресторанида ифторлик ўтказилади. Моҳи Рамазон муносабати билан маскан қамой, нишолда, эрон хурмоси, олча ва ёнғоқлардан иборат илтифот таклиф қилади. Маълумот учун телефон: +99897 7349090
 

TIBONE - STEAK PUB

alt
TIBONE - STEAK PUB ифторликка таклиф қилади. Меҳмонларни сув, эрон хурмоси, чой ва қулупнайдан иборат илтифотлар, шунингдек муқаддас Рамазон ойи муносабати билан бутун таомномага 30% чегирма кутмоқда. 
Маълумот учун телефонлар: +99890 9350888, +99871 2321000
 

Franklin`s BBQ & steakhouse

alt

Franklin's ресторани ифторликкка таклиф қилади. Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан меҳмонларни ёнғоқлар, сув ва ширинликлар кутмоқда.
Маълумот учун телефон: +99899 8044848
 

Burger&Lounge grill bar

alt
Burger&Lounge grill bar ой давомида барча меҳмонларига эрон хурмоси, ёнғоқ ва майиз, нон ва сувдан иборат ифтор-сет тақдим этади.
Маълумот учун телефон: +99897 4112122

April Verdant Restaurant

alt
April Verdant Restaurant меҳмонларини ифтор-сет билан сийлайди. Мазкур сетлардан қаймоқ, нишолда, эрон хурмоси ва нон ўрин олган.
Маълумот учун телефон: +99871 1470333
 

Трюфель - ресторан Эжен Трюффо
alt
Эжен Трюффонинг «Трюфель» ресторани ифторликка таклиф қилади. Моҳи Рамазон муносабати билан ресторан меҳмонларига қулупнай, гилос, нишолда, эрон хурмаси, хандон писта, нон ва сувдан иборат илтифот тақдим этади.
Маълумот учун телефонлар: +99897 7160055, +99897 7160044



 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-05-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг