ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Кузнинг 5 та фойдали маҳсулотлари

4117
0
Ёз фасли ўз ниҳоясига етиб бомоқда. Олдинда эса бизни олтин куз кутмоқда. Кунлар совуши билан кўпчиликда шамоллаш, ҳолсизлик, кайфиятнинг ўзгариши, стресс ҳолатлари кузатилади. Бу муаммоларни фойдали маҳсулотлар билан ҳал этиш мумкин.
Сизларнинг эътиборингизга инсон организми учун фойдали бўлган 5 та маҳсулотни ҳавола этамиз.

1. Карам. Бу энг фойдали ва ҳар доим ҳам топиш мумкин бўлган сабзавот маҳсулотидир. Карам сурункали касалликларни олдини олишда ёрдам беради. Карамда барча витаминлар жамланмаси мавжуд. Булар: С, В1,В2, В3, В6 ва К. Карамнинг барра ёки тузланган ҳолатда истеъмол қилишнинг фарқи йўқ. У ҳамма ҳолатда ҳам фойдали ва мазалидир.
 
alt
 
2. Қовоқ. У ҳам кузнинг ширин ва фойдали маҳсулотларидан бири. Қовоқни пархез вақтида истеъмол қилиш айни муддао бўлади. Унинг таркибида бета-каротин бўлиб, кўз нури ўткирлиги учун жуда яхши маҳсулотдир. Анемияси борлар учун уни истеъмол қилиш маслаҳат берилади. Таркибида РР, Е,Т,К витаминлари мавжуд. Қовоқдан турли ҳил шириндан-ширин таомлар тайёрлаш мумкин эканлиги сир эмас. Шунинг учун уни мунтазам равишда қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
 
alt

3. Ловлаги. Унинг таркибида жуда ҳам кўп калория борлиги сабабли пархезли озиқланишда истеъмол қилиш маслаҳат берилади. Яна унинг таркибида фосфор, магний, темир витаминлари мавжуд. Ловлагини димланган, қайнатилган ёки дудланган ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади. Ловлагининг барча фойдали витаминлари сақланиб қолиши учун бутунлигича тайрлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
 
alt
 
4. Олма. Ҳа олманинг фойдали тарафлари ҳақида қанча гапирсак ҳам оз бўлади. Олма таркибидаги витаминлар: С, РР, В, Н, Е, ҳамда темир, магний, кальций, йод, фосфор. Ўзингизнинг овқат рационингизга олмани доимий равишда қўшинг ва албатта унинг фойдасини сезасиз. Бу маҳсулотни ўзини ҳам ёки бўлмаса ундан турли ҳил салатлар тайёрлаб истеъмол қилиш мумкин.
 
alt

5. Селдер. Бу кўкатнинг илдизи ҳам барглари ҳам фойдалидир. Юқоридаги маҳсулотларимиз каби унинг ҳам таркибида кўпгина фойдали витаминлар мавжуд. Булар: А,С,РР, Е, шунингдек калий, темир, рух. Селдер ҳазм қилишни яхшилайди. У яна артериал босимни мувофиқлаштиради, ревматизмда ҳам жуда фойдали.

alt
 
 Дўстлар нафақат мазали овқатланишни, балки фойдали бўлган маҳсулотларни ҳам истеъмол қилишни унутманг. Доим ўз соғлиғингизга эътиборли бўлиб, юқорида келтирган маҳсулотларни тановвул этиш ёдингиздан кўтарилмасин. 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-08-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг