alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Meal&Drinks Choice Award 2017. Маросим тафсилотлари

 

 

MD Choice мукофоти - ресторан саноатидаги рақобатчилар бир ерда, дўстона муҳитда учрашадиган ягона тадбирлардан бири, десак муболаға бўлмайди. Бу йил мукофот ресторан индустриясининг 170дан ортиқ вакилини тўплади.

alt

Caravan Group тармоғи асосчиси ва Ўзбекистон Рестораторлар ва Отельерлар Ассоциацияси раиси Тимур Мусин ва CMI gastrobar  бошқарувчиси Аскар Насыров

alt

Ресторатор Сарвар Каратаев

alt

Арнела ва Илья Никитинлар (Black Bear Kofi ҳаммуассислари)

alt

Action Lab асосчиси ва директори, ChinZZano TeraZZa, di Gavi арт директори Юлия Кандатьян

alt

Ижод ва Нигора Азизхўжаевлар (Cookbook Workshop асосчилари)

alt

Евгений Пак ва Тимур Ким (Yapona Mama, Pappin Dom)

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасининг банкет залига киришда, кеча меҳмонлари бу сафар ким энг кўп мукофотни олиб кетиши мумкинлигини муҳокама қилиб турган бир вақтда, ҳакамлар ҳайъати аъзолари UHY Tashkent аудиторлик ташкилоти вакили кузатуви остида, ёпиқ овоз бериш ва натижаларни ҳисоблаш учун алоҳида хонада тўпландилар.

Шунингдек, исмлари тақдирлаш маросимидагина ошкор этилган ҳакамлар ҳайъатининг «махфий» аъзолари мукофотни максимал даражадаги ҳаққонийлик ва холислигини таъминлашда ёрдам берди. Улар шахсан ҳар бир масканда бўлиб, хизмат ва таомлар сифатига баҳо бериш имконига эга бўлдилар.

alt

Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси лойиҳа бошқарувчиси Алессандро Лиамини

alt

BM Group медиа агентлиги асосчиси Режеп Латипов​

alt

ва Маэстро компанияси таъсисчиси Нажот Ағзамов.

Албатта, рестораторлар томонидан ҳам, кузатувчилар томонидан овоз бериш жараёни холис ўтиишига шубҳа билан қараганлар топилди. Бундайлар учун эса натижа янада кутилмаган ва ёқимли бўлди.

Ўтган йилги натижалар  билан солиштирадиган бўлсак, бу йил Ҳакамлар ҳайъати ва масканлар меҳмонлари фикрлари бир жойдан чиқмади. Экспертлар фикрига таянадиган бўлсак, «Энг яхши маскан интерьери», «Энг яхши континетал таомлар маскани» ва «Гран-при: Энг яхши маскан» номинацияларида учта ликопчани қўлга киритишга муваффақ бўлган Nobile ресторани энг яхши маскан деб топилди.

alt

Халқ томонидан очиқ онлайн овоз бериш натижасида Onemore Wonder Bar маскани биринчиликни қўлга киритди. Маскан « Энг яхши маскан интерьери », «Энг яхши бар», «Йил очилиши», «Йил тренди: гўшт» ва «Энг яхши континетал таомлар маскани» номинацияларида бирваракайига 5та дипломни қўлга киритдилар.

alt

Onemore бошқарувчиси Рашид Тўраханов:

«Мижозларимиз баҳоси – амалга ошираётган ишларимизнинг энг катта мукофоти. Бизни айниқса «Йил очилиши» номинациясидаги биринчилик қувонтирди. «Йил тренди:гўшт» номинациясидаги иштирокимиз кўпчиликни ҳайрон қолдирди, лекин бизнинг маскан меҳмонлари мазали коктейллардан ташқари гўштни ҳам ажойиб тарзда пиширишимизни биладилар».

alt

GŌSHT ресторанига келганда, мижозлар ва нуфузли ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг фикрлари бир жойдан чиқди. Маскан «Йил очилиши» ва «Йил тренди: гўшт» номинацияларида 2та Мукофот ликопларини ҳамда халқ танлови бўйича «Энг яхши интерьер», «Йил тренди: гўшт» ва «Энг яхши континентал таомлар маскани» учун дипломларни қўлга киритди.

alt

GŌSHT асосчилари Абдурашид Иминов ва Рустам Сагендиков:

«Биз «Йил очилиши» номинациясида ғолибликни кутмаган эдик, чунки 2017 йил очилишларга бой йил бўлди ва ҳамкасбларимизнинг барчаси бу мукофотга лойиқ. Биз бир нечта номинацияларда кўрсатилганимиз учун биринчи навбатда меҳмонларимиздан миннатдормиз. Бу ҳар бир маскан учун олий мақтов».

alt

Охирги йилда ресторан соҳасининг фаол ривожланиши мукофот натижаларида яққол намоён бўлди. Ўтган йилги мукофот соҳиблари бу йил бирон марта ҳам мукофот учун саҳнага кўтарилмадилар. Булар ичида фақатгина Баҳриддин Чустий мустасно бўлди. Унинг янги лойиҳаси бўлмиш SalSal ресторани «Энг яхши миллий таомлар маскани» номинациясида ликопчани қўлга киритди. Ўтган йили бу номинацияда ликопчани у Chustiy`s Cuisine маскани учун қўлга киритган эди.

alt

Баҳриддин Чустий, бош ошпаз, SalSal ресторани ҳаммуассиси:

«Биз бу мукофотни ўтган йили ҳам қўлга киритган эдик, шу сабабли бу йил ҳакамлар ҳайъати бошқа масканни тақдирлашни лозим топадилар деб ўйлаган эдим. Бу йил ҳам мукофотни қўлга киритганимиздан бағоят хурсандман».

Барча 14та номинация бўйича ғолибларни ва халқ танлови билан бу ерда танишишингиз мумкин.

alt

Оқшомнинг энг ёрқин юлдузлари Тимур Мусин, Сарвар Каратаев ва Алишер Халимбетовлар бўлиб, улар бошловчи Дилдор Исломова билан деярли тенгма-тенг саҳнага кўтарилдилар, десак муболаға бўлмайди.

alt

Улар рестораторлар томонидан танланган бош ошпаз исмини эълон қилдилар. Бу номинацияда Teppanyaki  ресторани бош ошпази Акром Мирсаидов ликопчани қўлга киритди.

alt

Тимур Мусин рестораторлар танловини эълон қилгач, саҳнадан Баҳриддин Чустийга қараб, танловни шундай изоҳлади:

«Нима учун сиз эмас, Акромга? Тан олиш керак, денгиздан икки чегара узоқда туриб, денгиз маҳсулотларини тилини топиш ва Акром улардан тайёрлаётган муҳташам таомлар – бу олқишга сазовор иш».

alt

Ўтган йили Di Gavi ресторани бош ошпази сифатида совринни қўлга киритган Алексей Ковалев, бу йил шахсий видеоблоги муаллифи сифатида намоён бўлди. Ҳодисага эндигина бу ишга киришган блогерлар нуқтаи назаридан қарамоқчи бўлсангиз, «Пастернак» ресторанининг youtube каналидаги видеони томоша қилинг.

 

Ўтган йилги мукофот лидери Лазиз Гулямов ва унинг Pie Republic номли маскани бу йил совринсиз қолди. Лекин, Ковалев билан биргаликда, улар янги лойиҳалари – «Пастернак» ресторани билан кейинги йил мукофотни қўлга киритиш учун ҳозирдан тайёргарликни бошлаб юбордилар.

alt

Маросимни шоу-бизнес вакиллари ҳам қўлдан бой бермадилар. Myday жамоаси тадбирларининг доимий меҳмонлари Dj Kyamran Silence, хонанда Shadisha (ўтган йили «Энг яхши ресторанлар шарҳи» учун мукофотни қўлга киритган) ва Руслан Салиев (Mr. Slan).

alt

Myday жамоасининг дўстлари, Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасининг маркетинг бўлими бошлиқлари Анна Мартусевич ва Игорь Федоров.

alt

Меҳмонларни кайфиятига кайфият қўшган гуруҳ, Успенский номидаги академик лицей битирувчилари, ҳозирда Москвадаги Гнесиных билим юрти талабаларидан ташкил топган – Under Influence.

 

Тадбир қамрови ва ташкиллаштирилиш даражасини меҳмонлар билан бир қаторда ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳам таъкидладилар.

alt

Абдулла Эль-Саиди – Германия Федератив Республикаси элчихонасининг Тошкентдаги маъмурияти атташе ўринбосари, ҳакамлар ҳайъати аъзоси:

«Тадбирнинг қамрови ва ташкиллаштириш даражаси мени қувонтирди. Баҳолаш жараёнида қатнашиш, ҳамкасбларим ва ташкилотчиларнинг ишга эҳтирос билан ёндашувини кузатиш қизиқарли эди».

Маросимни тарк этар экан, меҳмонларнинг ҳар бири кейинги йилга режалар тузар ва уларнинг масканлари нечта ликопчани қўлга киритиши мумкинлигини санаш билан овора эдилар.

alt

Тантанали тақдирлаш маросимида яна кимлар иштирок этганини фотоҳисоботимизда кўришингиз мумкин.

alt

Мукофотнинг расмий ҳамкори мана икки йилдирки Altash Import компанияси эди, бу йил Chortoq шифобахш- маъданли суви​ янги ҳамкор сифатида қўшилди. 

Биринчи MD Choice ресторанлар мукофоти 2016 йилда бўлиб ўтган эди, у қандай ўтгани билан бу ерда кўришингиз мумкин:

 

Ўтган йилги ва бу йилги лауреатларни солиштириш учун бу мақолани кўринг: Meal&Drinks Choice 2016: Барчаси қандай бўлди.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 31-01-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг