alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Насиба Шокировадан "Синнабон" булочкалари рецепти

Масаллиқлар:

Хамир:
3 стакан ун + 2/3 стакан қориштириш учун
300 мл сут
2 ч.қ. қуруқ хамиртуруш
4 ош қ. шакар
2 та тухум+1 (булочкаларни юзига суришга)
100 г сарёғ


Қайласига:

4 ош қ. шакар
корица
50 гр маргарин

 
1. Илиқ сутга шакар ва хамиртурушни соламиз. 10 дақиқага тиндириб қўямиз.

 
alt


2. Унни элаб оламиз, эланган унга хамиртурушли сутни аралаштирамиз. Бир чимдим туз ва тухумларни соламиз.

 
alt

 
3. Эритилган сарёғни соламиз. Юмшоқ хамир қориб, чуқур идишда устини сочиқ билан ёпган ҳолда 2 соатга қолдирамиз. 
 
 
alt

 
4. Хамир 2,5 баравар кўтарилгач яхшилаб муштлаймиз. 
 
 
alt

 
5. Шакарни корица билан аралаштирамиз, маргаринни эритамиз.
 
 
alt

 
6. Хамирни ёйиб оламиз.
 
 
alt

 
7. Хамирни юзига ёғимизни суртамиз.
 
 
alt

 
8. Шакарли қоришмани сепамиз, рулет қилиб ўраймиз. 
 
 
alt alt

 
9. Ўткир пичоқ ёрдамида 2-3 см. бўлакларга бўламиз.
 
 
alt

 
10. Тавага солинган пергамент  устига ёки пергамент бўлмаган тақдирда ёғ суртилган потивенга булочкаларимизни териб чиқамиз. Булочкаларимиз ёпишиб қолмаслиги учун орасини очиброқ қўямиз. 15-20 дақиқага қолдирамиз. Тухумни яхшилаб кўпиртириб оламиз ва булочкаларимизни юзасига сурамиз. 

 

11. 180 даража қиздирилган газ печига 15-20 дақиқага қўямиз.
 
 
alt



 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-03-2014