alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Олтинга тенг 28 ошпазлик хийлалари


Аёл киши аксарият вақтини ошхонада ўтказиши ҳеч кимга сир эмас. Энг пазанда бека ҳам баъзан бошқа ишларга чалғиши, эътиборсизлик туфайли тайёрлаётган таомини бузиб қўйиши мумкин. Бугун сизларга таомингизни янада мазалироқ бўлиши учун ошпазликнинг 28та хийласини очамиз. 
 
1. Агар сиз бульондан вақтида кўпигини ололмаган бўлсангиз ва у чўкиб қолган бўлса, қозонга бир стакан сув қуйинг. Кўпик кўтарилиб, бемалол тозалаб оласиз.

 
alt


2. Товуқ бульонига ҳеч қандай зираворлар солманг, фақат пиёз ва сабзи солиш кифоя, акс ҳолда қайнатма таъми бузилади.
 
alt

 
3. Ҳеч қачон шўрвада дафна баргини қолдирманг. У фақат қайнатаётганингизда яхши, кейин овқат мазасини бузади.
 
alt


4. Тўқмоқланган гўштни юмшоқроқ пишиши учун қовуришингиздан 1-2 соат олдин ёғ ва сирка омухтаси билан ёғлаб қўйинг. Грил учун тайёрланган гўштга ҳам худди шундай ишлов беришингиз мумкин.
 
alt

 
5. Котлетларингиз мазали ва ширали бўлиши учун қиймага майда тўғралган тенг миқдордаги хом ва салгина қовурилган пиёз ва бир оз хом картошка қўшиш керак.
 
alt
 


6. Котлет қовуришда аввалига олов баланд бўлиши керак, бу котлетлар усти қизариб пўстлоқ ҳосил қилиши ва ичдаги шираси оқиб кетмаслигини таъминлайди. Иккала томони шу усулда қизартириб олингач ўрта оловда пишириш керак.


7. Балиқ майдаланиб кетмаслиги ва тилла рангда қовурилиши учун қовуришдан 10-15 дақиқа олдин уни сочиқ билан қуритиб, дарҳол тузлаб қўйиш керак.
 
alt

 
8. Ҳар қандай шўрвага солинган янги "лисичка" қўзиқоринлари уни янада мазали қилади. Қўзиқоринлар таомда қанча майда тўғралган бўлса, шунча мазали бўлади.
 
 
alt

 
9. Қирғичдан ўтказилган картошкани дарҳол бироз сут билан аралаштириб қўйсангиз, қорайиб қолмайди.
 
alt
 

10. Эски картошка қайнатаётганда мазалироқ пишиши учун сувга бир қошиқ уксус, 2-3 бўлак саримсоқ ва дафна барги солиш керак, ёки бульонда пишириш керак. Картошка қанчалик эски бўлса, шунчалик кўп сувда қайнатилади. 


11. Картошка пюресини яхшиси қўлда эзган маъқул, чунки миксерда яхши эзилгани билан тезда мазаси бузилади.
 
alt


12. Оширилган хамирга пишириб совутилган ва майда қирғичдан ўтказилган картошка қўшсангиз, янада юмшоқроқ ва ҳаволироқ бўлади.


13. Агар товага ўсимлик ёғи суриб қўйсангиз, қовуриш вақтида сарёғ қорайиб кетмайди.
 

alt


14. Агар хамирга бир неча ичи ғовак макарон тиқиб қўйсангиз, у тезроқ етилади.


15. Енгил ва ҳаволи крем тайёрлаш учун, кўпиртираётган таёқчангизни 8 шаклида ҳаракатлантиринг ва вақти-вақти билан идиш девори бўйлаб айлана ҳаракатлар қилиш керак.
 

alt


16. Оширилмаган хамир уваланувчан бўлиши учун хамирга бир қошиқ коньяк қўшиш керак.


17. Ловия қорайиб қолмаслиги учун уни оғзи очиқ идишда қайнатиш керак.
 
 
alt


18. Қовуриш вақтида ёғ сачрамаслиги учун товага бироз туз сепиб қўйиш керак.


19. Ачитилган карамдан салат қилиш учун олма ўрнига апельсин ёки мандарин бўлакларини қўшиш керак.
 
 
alt


20. Салатга ўсимлик ёғини фақат тузлаб, сиркалаб ва қалампир қўшгач солиш мумкин, чунки туз ёғда эримайди. Майонезли салат ва винегретни столга тортишдан аввал биро звақтга лимон пўсти солиб қўйилса, мазаси жуда ёқимли бўлади.


21. Агар, винегрет нафис ва ёқимли мазага эга бўлсин десангиз, унга бир ош қошиқ сут ва бир чой қошиқ шакар кукуни қўшиб юборинг.
 
alt

 
22. Гўштли бульон шаффоф бўлиши учун қайнаш вақтида ювиб тозаланган тухум пўчоғи солинг ва кейин бульонни сузиб олинг.


23. Пиёз пўчоғи қайнатмаси билан бульонга ранг беришмумкин. Бу унинг тўйимлилигини оширади, витаминлар билан бойитади ва ташқи кўринишини яхшилайди. 
 


alt
 

24. Қари товуқни 20-30 дақиқ ақайнагач 5-6 дақиқага совуқ сувга солиб олсангиз тезроқ пишади.


25. Гўшт куймаслиги ва қуруқ бўлиб қолмаслиги учун, духовкага сувли идиш қўйиш керак.
 

alt
 

26. Балиқ қовураётганда ҳиди жуда кучли бўлмаслиги учун ўсимлик ёғига 1та хом картошкани тозалаб бўлакларга бўлиб солиш керак.


27. Иссиқ компотни тезроқ совутиш учун идиши билан бошқа каттароқ совуқ сувли ва йирик туз солинган идишга солиб қўйиш керак.
 
 
alt


28. Кисел тайёрлашда эритилган крахмални кастрюл ўртасига эмас, деворига яқин жойга қуйиш керак.
 
alt


 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-08-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг