alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Қариш жараёнини секинлаштирадиган 5 та ичимлик



Ҳозирги кунда биз медицина ва косметология соҳалари анча олдинга илдамлаб кетганлиги сабабли, аввалгига қараганда узоқ яшаш, доимий равишда ёш кўринишда бўлиш имконига эгадекмиз. Аммо ривожланиш билан бир қаторда биз турли ҳил стресслар ва ёмон экологияга эга бўлганлигимизни ҳам унутмаслик керак. Шу сабабли ортиқча марта ҳар бир инсон ўзи ва организми ҳақида бир оз қайғуриб, масалан одатий рационига фойдали ҳамда қариш жараёнини секинлаштирадиган ичимликларни қўшса ҳеч ҳам зарар қилмайди. Бу ичимлик қайсилар эканлигига қизиб қолган бўлсангиз, айнан мана шу мулоҳазамизда сизга улар ҳақида сўзлаб берамиз. 

Тўғри инсоният табиат қонуни бўлган қариликни буткул тўхтата олмайди. Аммо бу жараённи баъзи қоидаларга риоя қилган ҳолда секинлаштириб, анча кейинроққа қолдириш имкони мавжуд. 


 

Пушти Грейпфрут шарбати 

alt

Пушти Грейпфрут шарбати сизни терингизни ёш ва силлиқ  бўлишига имкон яратади. Бу шарбат таркибида ликопин бўлиб, у ажинларни текислайди. 




Какао 

alt

Биз севган ўша какао юракка яхши таъсир кўрсатар экан. Ичимлик таркибига, шунингдек қон томирлари саломатлигини сақлаб турувчи флаваноллар киради.  



Ловлаги шарбати 


alt

Ловлаги шарбати мияда қон айланишини яхшилайди. Айниқса бош миянинг пешана қисмида. Шунингдек, когнитив (идрок қилиш) жараёнини бузилиниши олдини олади. 




Қизил сабзи шарбати 


alt

Сабзи шарбати хотира учун зарур. Унинг таркибига шамоллаш ва когнитив (идрок қилиш) жараёнининг ўзгариши олдини олувчи лютин моддаси киради. 




Ичимлик суви 


alt
 

Ичимлик суви нафас олиш йўлларига яхши таъсир этади. Умуман олганда етарли даражада истеъмол қилинган ичимлик суви организмингизни сувсизланишига йўл қўймайди.  




Шунингдек ўқинг:


10та ғаройиб мева ва резаворлар


Инсон организми учун энг фойдали ичимликлар

 

Музқаймоқ ҳақида ҳақиқат ва афсоналар



Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-04-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг