alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Қовундан уч хил рецепт

Қовунли мураббо 

alt

Тайёрланиши:
Қовунни тозалаб, кубиклар шаклида тўғраб оламиз. Чуқур идишга солиб, устидан шакар сепамиз. Шарбати чиққунга қадар 30 дақиқага олиб қўямиз. Кейин эса яхшилаб қайнатиб, сўнг совутиб қўйилади. Яна бир марта қайнатилади. Иссиқ мураббони стерилланган банкаларга қуйиб, ёпишимиз мумкин.

 

Қовунли гаспачо

alt

Тайёрланиши:
Бодринг ва пиёзни тозалаб, майда бўлакчалар шаклида тўғралади. Қовун ҳам худди шу тарзда майдаланади (уруғини олиб ташлашни унутманг). Бу таом учун ўта пишиб кетмаган қовундан фойдаланган маъқул. Бунинг барчасини блендерга жойлаштирилиб, сув ва туз қўшган ҳолда пюре ҳолатига келтирилади. Бўтқа бир ҳил ҳолатга келганида эса зайтун ёғи ва зира қўшилади. Барчаси яна аралаштирилади. Гаспочо совуқ ҳолда ялпиз шохчалари билан безатиб дастурхонга тортилади.

 

Қовун ва мевали салат

alt

Тайёрланиши:
Салатнинг қиёмини тайёрлаш учун шакар 1 стакан сув билан аралаштирилади ва майдаланган ялпиз бўлаклари қўшилади. Шакар эригунча паст оловда қиём қиздирилади, сўнг 5-6 дақиқа давомида қайнатилади. Совутишга олиб қўйилади. Кейин майда элакдан ўтказилади. Қовунни бир хил кубиклар шаклида тўғраб, кивини пўстлоғидан тозалаб олинади ва паррак қилиб кесиб, уни яна иккига бўламиз. Узумни ҳам иккига бўлиб чиқамиз. Барча тўғралган меваларни бир идишга жойлаб, устидан қиём қуйилади. Қопқоғини ёпиб, 5-10 дақиқа совуқ жойда қолдирамиз. Дастурхонга тортишдан олдин ялпиз барглари билан безатамиз.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-07-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг