Ресторанлар ва кафелар
La Caffetteria
Темур Малик кўчаси, (собиқ «Зафар диёр» боғи)
Мўлжал
Lokomotiv Amusement Park
Телефон
+99871 2050612
+99871 2050612
Шаҳарда яна бир кафетерий очилганлигида қандай бир янгилик бор бўлиши мумкин?, деган совал туғилиши мумкин, ахир ҳозирги кунда бу одатий ҳолга айланиб қолган-ку. Бу саволга жавоб тариқасида шуни айтиб ўтиш жоизки, Тошкентга ушбу кафетерийда ишлаш учун ва меҳмонларни шириндан-ширин, сифатли музқаймоқ билан ҳурсанд этиш мақсадида Италиядан мутахассис ошпаз-технолог таклиф этилган. Ошпаз шахсан ўзи Итальян маҳсулотларидан яхна десерт тайёрлайди.
Айнан Италияда музқаймоқнинг энг катта кўргазмаси ўтказилади ва шу сабабли La Caffetteria маъмурияти тренда бўлиш мақсадида, Тошкент шаҳримизга яхна ширинликларнинг янги таъмларини келтириш ниятидалар.
Масканнинг ўзи ҳақида тўхталсак, у ерда шинам муҳит, тоза ҳаво, ёқимли мусиқа, орқа пландаги унча узоқда бўлмаган 3D фаввораси мавжуд. Бунинг барчаси у ерга ташриф буюрганлар учун кўпгина қулайликлар яратади, масалан: фарзандлари билан келганлар ўтирган жойларидан фарзандлари ўйнаб юрганларини кузатишлари мумкин бўлади, шунингдек кечки соат 8 дан кейин фавворадаги 3D шоуни томоша қилиш имкони ҳам туғилади.
Яқин орада маскан менюси итальян ошхонаси таомлари ва европача пицца билан тўлиб боради.
ИЗОҲЛАР 0