Ўзбек палови ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатида
Бу қарор, 1 декабрь куни Аддис-Абеба (Эфиопия)да, ЮНЕСКО ташкилоти Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича қўмитасининг бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинган.
ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига 12та элемент киритилган бўлиб, улар қаторидан ўзбек палови ҳам ўрин эгаллаган.
Ҳаммамиз яхши биламиз, ўзбек палови сабзи, гуруч, гўшт, ёғ ва пиёздан тайёрланади. Уни кундалик ҳаётимизда ҳам, алоҳида байрам кунлари ҳам дастурхонга тортиладиган энг мазали анъанавий таомларимиздан бири.
Шубҳасиз ўзбек таомлари деганда бутун дунёда барчанинг ҳаёлига асосан ўзбек палови келади. Ўзбекистонда палов турли ҳудудларда турлича тайёрланади. Унинг сири авлоддан авлодга ота-боболармиздан ўтиб келади. Ўзбек паловининг мазалилиги ва дунёга машҳурлиги, унга ўзбек ҳалқи меҳрини бериб тайёрлашидадир.





ИЗОҲЛАР 0