alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

I See Now кўргазмаси

Сардор Эркинов «Ҳижобдаги аёллар» туркумидаги ишларини давом эттирмоқда. Нигина Холмуҳаммедова эса ҳаёт фалсафасига бағишланган расмларини тақдим этди.

Тадбир нафақат рассомларнинг яқин дўстларини, балки Европадан келган сайёҳларни ва оддий аҳолини ҳам ўзига жалб қилди.

alt

alt

Нигина Холмуҳаммедова ва Сардор Эркинов:

«Биз Сардор билан анчадан бери дўстмиз. У мени доим илҳомлантиради, рағбатлантиради ва энг асосийси, ундан яхши маслаҳатлар олишим мумкин. Мен кўпинча Сардорнинг шахсий кўргазмаларини уюштиришда ёрдамлашардим, лекин биргаликдаги  кўргазмамизни очишга журъатим етмасди. G’uncha Art Space лойиҳаси бизни руҳлантирди ва кейинги кўргазмамизни биргаликда ташкил этишга қарор қилдик».

 

Рассомлар кўргазма учун Мирзо Улуғбек номидаги Марказий боғни танладилар.
 

alt

Сардор Эркинов:

«Ушбу кўргазмада 4 та янги асаримни тақдим этдим: «Қизил либосдаги аёл», «Бизнинг жаннатимиз қани?», «Сени соғиндим» ва «Сен рашқ қилябсанми?». Кейинги кўргазма ҳам Туркистонга бағишланади. Чунки унда Туркистоннинг архив фотосуратлари абстракт расмлар билан уйғунлашади. Мен келгусида жаҳон брендларинининг либосларидаги ҳижобли аёлларни яратишни режалаштирябман, масалан Schiaparelli. Кўпчилик менинг расмларимни тарғибот деб ўйлайди. Аммо кўпчилик билмайдики, ҳижобли аёл дунёси бошқа инсонларники сингари бетакрор ва ранг-баранг».

 

alt

alt

alt

 

alt

Нигина Холмуҳаммедова:

«Кубиклар тасвири туширилган расмлар мен учун катта мънони англатади. Яқинда мен ҳаётга бўлган нуқтаи назаримни қайта кўриб чиқдим ва қабул қилаётган қарорларимга онгли равишда ёндаша бошладим. Менинг ҳар бир асарим ҳаётимнинг маълум бир босқичидир. Бу асарларим буюк рассом - Филиппа Де Шампейнанинг «Vanitte» ва «Momento Mori» номли асарларига тўғридан тўгри ҳавола».

 

alt

alt

alt

«Бинафшаранг» номли расмнинг яратилиш тарихи бор: Нигина расм чизаётган холстга бошиданоқ зарар еткан эди, лекин рассом бунда ўзига яраша жозиба кўра олган.

alt

 

alt

Нигина Халмухамедова:

«Ҳар биримизда оғриқ ва хафагарчиликларга бой ҳаётий тажриба бор. Биз ниқоб ортига беркиниб, ичимиздан нималар ўтаётганини ҳеч кимга кўрсатмаймиз».


Ёш рассомларни қўллаб-қувватлаш мақсадида машҳур G’uncha Art Space кўргазмасидан ҳамроҳлар ҳам келишди.
 

alt

Наталья Аҳмедова, G’uncha Art Space лойиҳасининг куратори:

«Менга бугунги кўргазмадаги барча расмлар ёқди. Айниқса, Нигинанинг Бирлик ва Сардорнинг «Бизнинг жаннатимиз қани?» номли асарлари менда катта таассурот қолдирди.  Сардор бу чизган расмини ҳали интернет тармоқларига юклаб улгурмади, чунки уни фақат бугунгина якунлаб тугатди. G’uncha Art Space лойиҳаси ёшлар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилганидан хурсандман».

 

alt

Зарина, G’uncha Art Space кўргазмасининг рассоми:

«Нигина ва Сардорнинг асарлари бутун Ўзбекистон маданиятини акс эттирувчи нурларга тўла. Концепция нуқтаи назаридан, бизнинг асарларимиз бошқача, лекин ранглари жиҳатидан ўхшаш. Тан олиб айтиш керак бугунги кўргазмадаги асарлар мени чиндан ҳам ўзига тортди».

 

alt

alt

 

alt

Камилла, фотограф:

«Мен Сардор ва Нигинанинг ташаббускорлиги ва изчиллигини мақтамоқчиман. Улар тез-тез турли хил кўргазмаларда қатнашиб туришади ва уларда доим янги асарлар яратиш учун илҳом манбаи бор. Шу каби кўргазмалар тез-тез ўтказиб турилса, ижод қилиш учун қизиқиш шунчалик ортади».

 

alt

alt

alt

 

alt

Элеонора, дизайнер, My Elari брендинг асосчиси:

«Мен мунтазам равишда Сардор ва Нигинанинг кўргазмаларида қатнашаман ва уларни ҳақиқий рассом деб биламан. Улар яратган расмларнинг барчаси фикр ва ғояларга бой. Мисол учун Сардорнинг чизган расмларида оддий рўмол ўраган қиз ва аёлларни кўришингиз мукин, лекин аслида эса бу рассомнинг одамларга етказмоқчи булган фикр ва ғояси. Худди шу нарса Нигинанинг янги асарларида ҳам мавжуд: баҳзилар учун бу оддий шахмат тахтаси ва гулнинг суратидай кўриниши мумкин, аммо бу расмлар анчагина чуқур маънога эга».

 

alt

alt

alt

alt

alt

 

alt

Ксения Азимова, бьюти-эксперт:

«Менга «Эртак айтаётган аёл» номли асар жуда ҳам ёқди. Ушбу расм чуқур маъного эга. Ундан ташқари «Рўмол ўраб олган одам» ҳам қизиқарли расм эди. Суратни кўрганиздан сўнг рўмолни кўтариб унинг ортида ким беркинаётганини кўргинг келади одам. Нигинанинг «Vanitte» асарини кўргач ўзингизни худди «Алиса мўжизалар оламида» эртагига тушиб қолгандай ҳис киласиз».

 

alt

alt

alt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-08-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг