alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Ресторанлар ва кафелар

Redbar

Яккасарой тумани, Арнасой кўчаси, 7 (собиқ Пионерская)
Redbar
Мўлжал
Фламинго мажмуи
Телефон
+99893 3999393,
+99897 445002
+99893 3999393, +99897 445002

"REDBAR" лойиҳаси ўзида тўлиқ ресторан- кўнгил очар маскан мажмуасини жамлаган, замонавий катта шаҳарнинг барча ҳоҳишларини рўёбга чиқариши мумкин бўлган ноёб муассаса тарзида бунёд этилган.

"REDBAR" га ташрифни янги пиширилган пивони тўғридан тўғри бижғиб етилиш танкларидан татиб кўриш мумкин бўлган пиво заводига ташриф билан тенглаштириш мумкин, фарқи -  шинам жиҳозли жойда ўрнингиздан турмай чех пивочилари анъаналарига кўра пиширилган бир неча хил ( шаффоф, тўқ ранг, фильтрланган, фильтрланмаган, яқин орада олчали ва шафтолилиси ҳам) жонли пивони татиб кўришингиз имкониятида. Сақлашнинг замонавий тизими шарофати билан жонли пиво атроф муҳит билан то бокалларга қуйилгунча умуман тўқнашмайди. Бу унинг таъми ва ифорини тўлиқ сақлайди. Пиво газакларининг турли туманлиги эса ҳар қандай ишқибозни ҳам қаноатлантиради.

"REDBAR" ҳайратланарли тарзда ўзида пиво бари ва жиҳозланиши классик тунги клубни эслатувчи шинам кафе муҳитини мужассамлантирган. Бизда хусусий пиво навлари билан мос келувчи энг яхши Европа таомлари таклиф этилади. Муассасанинг бар харитаси тажрибали барменлар томонидан махсус бизнинг меню учун тузилган. Бу ерда коктейль ва ичимликларнинг 40 дан ортиқ тури мавжуд.

Муассаса ошхонасининг алоҳида фаҳри - қуён гўшти, барбекю ва кабобларнинг кенг кўламда турлари.

Романтик ғира-шира ёритилган бурчакларда кенг ассортиментдаги қиздирувчи дижестив ва чилим чекиб, дўстона суҳбатлар қуришингиз мумкин. Бизнинг муассасада дўстона суҳбат ҳам, севгилингиз билан учрашув ҳам ўринлидир. Бу ерга болалар, дўстлар  билан келишади, туғилган кун, банкет ва корпоративлар ўтказилади.

Соат 22.00дан кейин эса, бар ўз сетларини Тошкентнинг энг машҳур дижейлари қаторида узоқ ва яқин чет эллик дижейлар ҳам намойиш этадиган тунги клубга айланади. "REDBAR"га бир марта келсангиз, унинг доимий мижозига айланасиз.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг