ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Болаларга

Эмлашлар тақвими

3238
0

Болани емлатиш керакми, йўқми - бу ҳар бир ёш она тўқнашадиган энг асосий савол. Асосий ва рухсат этилган эмдорилар ҳақида ҳамда эмлашдан олдин нималарга аҳамият бериш кераклиги тўғрисида сўзлаб берамиз. Рукн ҳомийси - «Болалар учун LINEKS ®».

alt

 

Эмлашни бошлашдан олдин шифокорлар болалар шифокорига, шу жумладан невропатологга учрашни тавсия этадилар. Профилактик эмлашлар тақвими

Yoshi​ Emdori nomi​
1 кунлик ВГВ-1
2-5 кунлик ОПВ-0 БЦЖ-1
2 ойлик пента-1(АКДС-1,ВГВ-2,ХИБ.-1) ОПВ-1 Рота-1 (оральная ротавирусная) ПНЕВМО-1
3 ойлик пента -2 (АКДС-2,ВГВ-3,ХИБ.-2) ОПВ-2 Рота-2 (оральная ротавирусная) ПНЕВМО-2
4 ойлик АКДС–3 ВГВ-4 +ХИБ-3 ОПВ-3
12 ойлик КПК-1
16 ойлик КПК -1 ПНЕВМО-3
6 ёш КПК-2
7 ёш (1 синф) АДС-М-5 ОПВ-5 
12-13 ёш ВПЧ
16 ёш АДС-М-6

ВГВ - гепатит В вирусга қарши эмлаш, туғилгандан кейин бир сутка ичида, шунингдек 2, 3  ва 4 ойликда қилинади.

alt

АКДС - бўғма, кўкйўтал ва қоқшолга қарши эмлаш. Бола 4 марта эмланади. АКДС-1 – 2 ойликда,  АКДС-2 –  3 ойликда, АКДС-3 – 4 ойликда, АКДС-4 – 16 ойликда. ОПВ – полиомелитга қарши эмлаш. Бола 5 марта эмланади.

ОПВ-0 – туғилганидан кейин 2-5 кун ичида, ОПВ-12 – ойликда, ОПВ-2 – 3 ойликда, ОПВ-3 – 4 ойликда, ОПВ-4 - 16 ойликда, ОПВ-5 – 7 ёшда. ОПВ эмдорига реакция намоён бўлмайди, болалар уни енгил кўтарадилар. Эмланган куни бола билан сайр қилиш, уни чўмилтириш ва кундалик ҳаётни давом эттириш мумкин.

alt

ХИБ - йирингли-септик касалликлар профилактикаси учун мўлжалланган эмлаш. Бола ҳаётининг 2, 3 ва 4-ойида бериладиган 3 доза вакцинадан иборат. ХИБ-инфексиядан ишончли ҳимояланишнинг ягона йўли эмлашдир. 

alt

*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.

 

КПК - қизамиқ, паротит ва қизилчага қарши уч валентли тирик вакцина, икки марта қилинади: 12 ойликда ва 6 ёш бўлганда.

alt

Агар:

- бола бирон касалликка чалинган, туғруқ чоғида шикастланган бўлса, диатези бўлса;

- болага бирон дори воситаси берилаётган бўлса;

- олдин киритилган вакцинани оғир кўтарган бўлса;

- бирон нарсага аллергияси бўлса;

- сўнгги уч ой ичида бола гаммаглобулин олган ёки унга қон қуйилган бўлса, эмлашдан олдин мутахассис билан қўшимча маслаҳатлашиш керак.

Саломат бўлинг!

alt

*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.

 

Мақолани тайёрлашда қуйидаги порталларнинг материалларидан фойдаланилган:  
https://www.minzdrav.uz/
http://privivku.ru/

Реклама ҳуқуқи асосида

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг