ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Болаларга

Фарзандимиз учун спорт тўгараги танлаймиз

2139
0

Фарзандингизни бирон бир спорт тўгарагига бериб, ҳам ундаги ҳаракатчанликни сақлаб қолишлари, ҳам ундан чиқаётган энергияни тўғри тарафга йўналтиришлари мумкин. Спорт билан шуғулланадиган болалар одатда камроқ касал бўладилар, иродалари мустаҳкам бўлади ва тартибга ўрганадилар.  
Кўпчилик болалар мактабгача бўлган даврдаёқ ортиқча вазн ёки умуртқа поғонасининг қийшайиши каби касалликларга эга бўладилар. Тўғри танланган спорт тури бу каби муаммолардан халос этиши мумкин. Асосийси ота-оналар фарзандалари учун спорт тўгараги танлаётганларида ўзларининг ушалмай қолган орзуларидан келиб чиққан ҳолда эмас, балки фарзандларининг қизиқишлари ва лаёқатларидан келиб чиқишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Футбол, волейбол, баскетбол каби жамоавий спорт турлари бошқалар билан тез мулоқотга кириша оладиган болаларга мос келади. Агар бола аксинча одамовироқ бўлса, унда бу каби спорт турлари унга бошқалар билан муомала қилиш уқувини ривожлантиради. Жамоавий спорт тури билан шуғулланиш болалардан ҳаракатчанликни ва мулоқотни  талаб этади.

alt
 

Сузиш деярли барча болаларга тўғри келади. Кўпчилик ота-оналар фарзандларини спортнинг айнан мана шу турига беришни маъқул кўрадилар, чунки сузиш иммунитетни мустаҳкамлаб, мускулларни ривожлантиради. Сузиш айниқса ортиқча вазн, қандли диабет ва сколиоз касалликлари билан курашаётган болаларга жуда фойдали.

alt
 

Гимнастика спорт тури сифатида қизлар ўртасида жуда машҳур. Гимнастика қоматни тўғри тутишга ўргатади. Гимнастика бошқа спорт турлари билан шуғулланишга яхши пойдевор бўла олади.

alt
 

Жанг санъати (самбо, каратэ, бокс) нафақат ўғил болалар, балки қиз болалар ўртасида ҳам жуда оммабоп. Бу каби спорт турлари ўзини ҳимоя қила олиш учун ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Жанг санъати билан шуғулланиш нафақат жисмоний, балки маънавий комилликка ҳам кўмаклашади.

alt

Рақс спорт тури сифатида нафақат қизларга, балки ўғил болаларга ҳам тўғри келади. Бу спорт рақслари, замонавий рақс ёки аэробика бўлиши мумкин. Рақс билан шуғулланиш ҳам қоматни тўғри тутиш, координация ва тартибли бўлишга ўргатади. Нима бўлганда ҳам рақс гўзалликка чорлайди.

alt

Катта теннис бугунги кунда урфга кирган спорт турларидан ҳисобланади. Бу спорт тури билан шуғулланиш реакцияни тезлаштиришга ва эпчилликка ўргатади. Катта теннис координация ва нафас олиш тизими фаолиятини яхшилашга кўмаклашади.
alt
 

От миниш спорти 10  ёшдан катта болалар учун мос келади. Бу спорт тури психикаси ўзгарувчан бўлган болаларга тавсия қилинади. Шунингдек шифокорлар болалар церебрал шоллиги билан азоб чекаётган болалар учун ҳам айнан шу спорт турини маслаҳат берадилар.

alt

Спортнинг барча тури фойдали. Асосийси фарзандингиз шуғулланаётган спорт турини севсин ва ўз хоҳиши билан машқ қилсин. Болани ўзи истамаган спорт тури билан шуғулланишга мажбурлаш нотўғри. Фарзандингизни бирон бир спорт турига беришдан олдин мураббий билан синов машғулот ҳақида келишиб олишингиз мумкин. Агар фарзандингиз синов машғулотидан яхши кайфиятда ва шу спорт тури билан шуғулланишга ишонч билан чиқса, унда машғулотларни давом эттириш мумкин.

Демак, қайси спорт тўгарагига неча ёшдан бориш мумкин:

3 ёш гимнастика, сузиш.
4-5 ёш каратэ, ушу, рақс, бадиий гимнастика, теннис.
6-7 ёш акробатика, футбол.
8-9 ёш баскетбол, велоспорт, волейбол, биатлон.
10-12 ёш қиличбозлик, енгил атлетика, от спорти, бокс.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-04-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг