ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Болаларга

Болалар билан ясаймиз

Бугун cизларга пластилиндан турли туман нарсалар ясаш усулларини ҳавола этамиз. Бунинг учун пластилин ва махсус шакл берувчи пичоқчалар керак бўлади.
 
Қизил пластилиндан денгиз юлдузчаси ясаймиз.Олти бурчакли юлдузча шаклини ясаб олганимиздан сўнг уларда тешикчалар ҳосил қиламиз.
 
 
alt
 
Хонқизи ясашимиз учун эса қизил, қора ва оқ пластилинлар керак бўлади. Қизил пластилиндан думалоқ шакл ясаб оламиз. Қорсаидан ясаган думалоқ шаклимиз қизилга нисбатан сал кичикроқ бўлиши керак. Оқ пластилиндан кўзларини ясаш учун кичкинагина шарчалар шакллантирамиз. Кўз қорачиқлари ва хонқизининг холлари учун қора пластинлиндан фойдаланамиз.

alt
 
Ҳаворанг, яшил ва пушти рангли пластилинлардан тошбақалар ясаймиз. Ҳаворанг пластилиндан оёқчаларини ва бошини ясаб оламиз. Яшил рангли пластилиндан тошбоқа қобиғини ясаб, пуштирангли пластилиндан бумалоқчалар ҳосил қилиб, қобиғини безатамиз. 

alt

Ҳаворанг пластилиндан филча ясаймиз. Танасини ясаш учун аввалига каттароқ думалоқ ясаймиз. кичикроқ думалоқчалардан оёқларини ясаб оламиз. Филчамизнинг ҳартуми ҳам шу пластилиндан бўлади. Фақат Қулоқларини пуштирангли платилин билан безатамиз. Тишлари ва кўзларини оқ пластилиндан, кўз қрачиқларини эса қора пластилиндан ясаймиз.

alt
 
Ниначи ясашимиз учун кўк ва яшил пластилин керак бўлади. Яшил пластилиндан узунчоқ шаклда ниначи танасини ясаймиз. Кўк пластилиндан эса қанотларини ясаб оламиз. Уларни бирлаштиргач оқ пластилиндан кўзларини ясаймиз. 

alt



 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 31-03-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг