alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Santini Bar & Terrace ресторанининг очилиши

Ресторан ҳудудида 8 та очиқ беседкалар, 8 кишилик 7 та кичик хоналар ва 300 кишига мўлжалланган умумий зал мавжуд. Рестораннинг ички безаги европача услубда қилинган – балқит билан қопланган ўриндиқлар, суратлар билан безатилган девор ва табиий гуллар масканга янада чирой ва кўрк бағишлайди.

altalt

Очилиш маросимига бағишланган тантанали кечада меҳмонларни 70-йиллардаги Италия услубида кийинган моделлар қарши олишди. Ҳар бир хоҳловчи инсон гуллар билан безатилган махсус фотоҳудудда суратга тушиши мумкин эди.

alt

Очилиш кунига бағишлаб, бош ошпаз махсус меню тайёрлади. Таомномадан турли хил газаклар, занжабил соусидаги бузоқ гўшти, сабзавотли сальса билан грилда тайёрлаган форель ва десерт учун майин мевали консоме ўрин олган.

Бош ошпаз Олег Рахимов, турли хил таъмлар билан тажрибалар ўтказиб, махсус менюни ташкил этди. Менюда Вагю номли япон мол гўшти, қирол краби, американча ва австралийча мармар стейклар, лобстер думи ва бошқа таомлар тақдим этилган.  Янги ошпазлик ғояларини қидирган ҳолда, Олег денгиз ва ўзбек миллий таомларини уйғунлаштиришга ҳаракат қилади. Жаҳон стандартларига тўғри келадиган масаллиқларни танлаб олибгина таом таёрлашади.

altalt

Кечанинг мусиқий муҳитини Matin Band гуруҳи яратиб берди.

alt

alt

Ҳуршид Иногамов, Matin Band

«Ресторан катта ва очиқлиги жуда ёқди. Оилам билан келиш учун жуда яхши маскан экан деб ўйлайман. Таомларни ҳали татиб кўрмадим, аммо интерьери мени ҳозирданоқ жалб этди».

alt

Кечанинг кульминацион нуқтаси – махсус меҳмон Севара Назархоннинг чиқиши бўлди. Севара ўзбек, рус ва француз тилида қўшиқ ижро этди. «Юр муҳаббат», «Только у любимой», «Je t’aime» каби тароналар ташриф буюрганларни таом тановвул қилишдан чалғитиб, мусиқа оламига шўнғишга мажбур этди.

alt

Севара Назархон

«Ресторандаги муҳит ўзига ром этди, энг асосийси бугун ажойиб томошабинлар йиғилган. Бу маскан гуллаб, яшнанишини тилаб қоламан. Асосийси бу ерда фақат яхши ва эсда қоларли учрашувлар бўлсин. Таклиф учун катта рахмат».

Манзил: Юнусобод тумани, Қоронкўл кўчаси, 88
Телефон: +99890 9360005
facebook саҳифаси

 

Реклама ҳуқуқлари асосида

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-07-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг