ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Ширинтомоқлар учун 5та сайёҳлик йўналиши

1415
0
Август - анъанавий таътил пайти,  аммо ҳали кўпчилик қаерга бориб дам олишни аниқлаб олмаганлар.  Шоколад севувчилар  бутун дунёга шоколадлари билан машҳур мамлакатларга эътибор қаратишлари жоиз. Биз шоко-туризмнинг 5 йўналишини таклиф этамиз.
 
alt
 

 1. Мексика

alt
 
Шоколад юз йиллар  аввал қандай бўлганлигини Мексикада татиб кўриш мумкин. Айнан шу мамлакат какаонинг ватани ҳисобланади, ва унинг аҳолиси доимо какао ичимлиги мазаси ва хусусиятларини қадрлаганлар.
Мексика шоколадининг классик таъми тахирроқлиги билан ажралиб туради.  Бундай шоколадни Мексиканинг ҳар бир шахрида татиб кўриш мумкин. Чьяпас штатида майя қабиласининг анъанавий ичимлигини татиб кўришингиз мумкин бўлган какао музейига ташриф буюришингиз мумкин. 
 
alt


2. Испания

alt

 
Испанияда шоколад, испан соҳилларига мексиканинг  NuevaEspaña  портидан какао донларини юклаган биринчи кема келиб тўхтаган XVI  асрдан бери маълум . Шоколад бир зумда испанлар қалбини эгаллаб олди ва миллий таомларнинг ажралмас бўлагига айланди. Испаниянинг шоколад томонидан забт этилиши мукаммал тарихи билан Барселонадаги Шоколад Музейида танишиш мумкин. У ерда ҳиндулар рецепти бўйича тайёрланган иссиқ какао ичимлигини татиб кўриш,  ҳамда Барселонанинг меъморий ёдгорликларининг  кичик нусхаларини тамоша қилиш мумкин.  Улар фаҳмлашингизча, шоколаддан тайёрланган.
Испанлар шоколадни иссиқ қуюқ ичимлик ҳолида тановвул қилишни  афзал кўрадилар. Бундай аччиқроқ ва тетиклантирувчи лаззатли ичимликни CacaoSampаka кафеларидан бирида татиб кўришингиз мумкин.
 
alt

 

3. Бельгия

alt

Бирон бир ширинтомоқ шоколадлар юрти - Бельгияга боришдан бош тортмайди.  Кичик-кичик шоколад фабрикалари  мамлакатни жимжимадор ўргимчак тўридай ўраб олган.
Бу кичик европа мамлакати аҳолиси  "Бельгия шоколади доимо ғолиблар таоми, севишганлар учун  ҳавас, бойлар илтифоти, кейинроқ эса, бутун аҳолининг муҳаббати"га айланган деб такрорлашни хуш кўрадилар.
Бельгияда қўлбола конфетлар ва шоколаддан ясалган ашёлар қадрланади.
 
alt

Бельгия шоколадига баҳо бериш учун Брюггега бориш лозим. Бу шаҳарда шунингдек, шоколад музейи ҳам бор ( пойтахт Брюсселда ҳам ўз MuseeduCacaoetduChocolat / какао ва шоколад музейи бор).  Музейда какао донининг шоколад плиткаларига айланишининг барча босқичларин кўриш, энг ажойиб конфетлар рецептини билиш ва албатта уларни татиб кўриш мумкин. 
 

4. Швейцария

alt

Бельгия шоколатьеларига фақатгина уларнинг швейцариялик ҳамкасблари муносиб рақиб бўлишлари мумкин.  Швейцарияликлар анъанавий равишда бу ширинлик истеъмол қилувчиларининг етакчи сафида турадилар - мамлакатнинг ҳар бир аҳолисига йилига ўртача  12 кг.дан шоколад тўғри келади.  Швейцария шоколадининг ажралиб турадиган хусусияти - унга сигир сути қўшилишидир.
Қадимий европа шаҳри Цюрихни айланиб юрганингизда албатта Банхофштрасседаги  юз йиллик тарихга эга бўлган ораста Sprüngli кафесига киринг.

 
alt
 

5. АҚШ

alt

Ҳар қандай озиқ-овқат дўконида Mars, Snickers, MilkyWay ва албатта, M&Ms  шоколадлари бўлади. Улар бизга таниш, аммо Hershey’s махсулотларини мамлакатимизда топиш жуда қийин, ахир бу энг машҳур америка шоколадли конфетлари!

Шоколад дунёсига Hershey'sChocolateWorldда шўнғиш мумкин. 
 
alt

Бу ҳақиқий шоколадли аттракционлар парки, бу ерда сиз қойилмақом ширинлик тайёрлашнинг барча босқичлари гувоҳи бўлишингиз ва ўзингизни шоколатье ролида синаб кўришингиз мумкин.
 
 
alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-08-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг