ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Шоколад ҳақида қизиқарли маълумотлар

286
0
1. Какао дарахталари 200 йилгача яшаши мумкин, лекин бор йўғи 25 йил ҳосил беради.
alt
2. Америкаликлар йилига 1 миллиард килограмм конфет истеъмол қиладилар. Унинг тенг ярми шоколадга тўғри келади.
alt 
3. Шоколад антиоксидантларга бой, айниқса қора шоколад. Унда кўплаб флавоноидлар мавжуд (юрак-қонтомир касалликларини олдини оладиган антиоксидант).

4.  Дунё бўйлаб етиштириладиган бодомларнинг 40% ва ерғонғоқнинг 20% шоколад маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун етказиб берилади. 
 alt
5. Янги илмий изланишлар натижасига кўра шоколад истеъмол қилиниши натижасида ҳомиладорликда юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларнинг олдини олиш мумкин экан. 

6. Энг катта шоколад плиткаси 5.8 тонна оғирлик босган ва Великобританиядаги Thorntons plc заводида 7 октябр 2011 йил тайёрланган.
alt
7.  Альфред Хичкок ўзининг оламга машҳур“Психо” фильмида қонли саҳналарни суратга олиш учун Bosco шоколадли қиёмидан фойдаланган.

8. «Шоколад» сўзи,  “xocolātl” сўзидан келиб чиққан бўлса ажабмас. Бу сўз "аччиқ сув" маъносини билдиради.
 
alt
9. 450 грамм шоколад тайёрлаш учун  400 какао дуккаги керак бўлади.
 
10. Изланишлар натижасида маълум бўлишича қора шоколад кўриш қобилиятини оширади.
 
11. Ацтеклар какао уруғларини донишмандлик Худоси инъоми деб ҳисоблаганлар, улар шунчалик қадрли бўлганки, бир пайтлар пул вазфасини ҳам ўтаганлар. 
alt

12. АҚШдаги энг қадимий ва катта шоколад фабрикаси – Hershey’s. Унга 1984 йилда Милтон Херши томонидан асос солинган ва йилига 1 миллиард килограммдан кўпроқ шоколад ишлаб чиқарилади.  
alt
13. Дунёдаги энг қимматбаҳо шоколад плиткаси 100 ёшни қаршилаган Cadburry ҳисобланади. У капитан Роберт Скоттга илк маротаба Антарктикага уюштирилган саёҳатида олинган. Мазкур шоколад плиткаси Лондондаги аукционда 2001 йилда  687 долларга сотилган.
alt
 

14. Техник тарафдан қарганда оқ шоколад – аслида шоколад эмас. Унда какао умуман йўқ.   
alt
15. 2012 йилда Швейцарияда энг кўп шоколад истеъмол қилингани аниқланган. Ҳар бир швейцариялик йилига ўртача 11,8 килограмм шоколад истеъмол қилган. 
alt
16. Какао ерда миллион йилдан бери ўсади. Мазкур дарахт энг қадимий табиий озуқа манбаси бўлса ажабмас. 

17. Кот-д’Ивуар бугунги кунда какао дуккакларини ишлаб чиқаришда етакчилик қилади. Какао заҳирасининг 37% айнан шу ердан чиқади.

18. Фабрика шароитида тайёрланган илк шоколад Барселонада 1780 йилда ишлаб чиқарилган.
 
19. Шоколад Иккинчи жаҳон уруши даврида аскарлар таомномасига қўшилган. Юқорида тушган буйруққа асосан унинг мазаси қайнатилган картошкадан сал ширинроқ бўлган. Бундан мақсад аскарлар уни тез еб қўйишларини олдини олиш бўлган. 

20. Техник тарафдан шоколаднинг асосий таркибий қисми какао дуккаклари (cacao beans) ҳисобланади, лекин саноатда улар «cocoa beans», «cocoa» сўзидан – какао сифатида машҳур.
alt
21. Шоколадда фенилэтиламин мавжуд. Мазкур аминокислота афродизиак эффектига эга. 
alt
22. Америка армияси Hershey’s билан ҳамкорликда янги формула ишлаб чиқди. Бу формулага асосан уни аскарлар ўзлари билан "Саҳродаги бўрон" операциясига олиб кетишлари имконини яратиш учун шоколадлар янада ҳароратга бардошлироқ қилиб тайёрланди. Мазкур формула асосида тайёрланган шоколад батончалари Цельсий бўйича 60 градусда ҳам эриб кетмайди. 
 
alt
23. Бир бўлак шоколад сизга 45 метр масофани босиб ўтадиган қувват билан таъминлайди. 
 
24. Бельгияда шоколад ишлаб чиқариш билан 17 000 киши шуғулланади.
 
25. Кенг омма истеъмоли учун мўлжалланган илк шоколад плиткаси Бристолда жойлашган Фрая шоколад фабрикасида 1847 йилда тайёрланган.
 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-07-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг