ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Шоколадни ўрнини босадиган ширинликлар

1907
0

1. Авокадо, какао ва асалдан тайёрланган «Нутелла»

alt

Пишган авокадонинг текстураси крем сифат бўлиб, у ҳар қандай соусга мукаммал асос бўла олади. Блендерда авокадо,  бир-икки қошиқ какао ва асални яхшилаб аралаштириб, сўнг 20 дақиқага совутгичга қўйилса, шоколад пасталарини ўрнини бемалол боса оладиган ширинлик тайёр бўлади.
 

2. Қуритилган олхўри, фундук, кунжут ва артишок қиёмидан тайёрланган ширинлик

alt

Мазкур ширинлик асоси учун хоҳлаган қуруқ мевадан фойдаланишингиз мумкин. Таъбга кўра ёнғоқнинг исталган туридан ҳам қўшса бўлади. Ширинликни тайёрлаш учун масаллиқлар блендер ёрдамида майдаланади ва дидга қараб шакл берилади.
 

3. Эрон хурмоси, какао, кешью ёнғоғи ва сули ёрмасидан тайёрланган батончалар

alt

Эрон хурмоси фойдали ширинлик тайёрлаш учун энг мукаммал масаллиқлардан бири саналади. Шунингдек, унинг текстураси етарли даражада ёпишқоқ бўлиб, шаклни яхши сақлайди. Бундай батончаларни тайёрлаш учун барча масаллиқлар блендерда аралаштирилиб, газ печида 10-15 дақиқа пишириб олинади. Тайёр ширинлик батонча шаклида ксиб чиқилади ва совутилади.
 

4. Кокос сути, асал, банан, Эрон хурмоси ва какаодан тайёрланган милк-шейк

alt

Мазкур ичимлик одатий шоколадли коктейлга ўхшаб кетади, лекин  унинг таркибида фақатгина фойдали маҳсулотлар бор. Барча масаллиқларни блендерда аралаштириб, устидан майдаланган кокос мевасидан сепамиз.
 

5. Эрон хурмоси, авокадо ва какаодан музқаймоқ

alt

Тез орада жазирама кунлар бошланади. Музқаймоқ мавсуми бошланиши табиий ҳол. Энг яхшиси мазкур ширинликни уй шароитида, табиий маҳсулотлардан тайёрлашдир. Юқорида кўрсатилган масаллиқларни блендерда аралаштириб, қолипларга қуямиз. Музлатгичга 4-5 соатга жойлаймиз. Қарабсизки ҳам фойдали, ҳам мазали десерт тайёр!
 

6. Творог, асал ва какаодан фойдали «баунти»

alt

Машҳур батончикнинг фойдали маҳсулотлардан тайёрланган шакли. Творог, кокос кукуни ва асал аралаштирилиб, батонча шакли берилади ва совутгичга қўйилади. Алоҳида асал ва какаодан глазурь тайёрланади ва батончаларни глазурга ботириб олиб, 5-10 дақиқага музлатгичга қўйилади.
 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-04-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг