alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Сизни узоқ вақт давомида энергия билан таъминлаб турувчи енгил ва фойдали 20 та егулик


 
Маълумки кўпчилик учун иш куни узоқ ва кўп энергия сарфлашга тўғри келадиган жараён. Шу сабабли бугун биз доим ҳамма ерда улгуришингиз ва тонусда бўлишингиз учун, сизни узоқ вақт давомида энергия билан таъминлаб турувчи енгил ва фойдали 20 та егуликлар рўйҳати билан таништирамиз:

 
 
 

1. Олма


alt
 
Ҳар биримиз бир кунда битта олма истеъмол қилиниши керак эканлигини ва ҳеч қачон шифокорга мурожаат этиш эҳтиёжи қолмаслиги ҳақида эшитганмиз. Ҳақиқатда бу шундай, чунки олма таркибида кўпгина фойдали витамин ва минераллар мавжуд. Ҳар куни бир доно олма бўлса ҳам истеъмол қилишга ҳаракат қилинг. 
 
 

2. Бананлар


alt
 

Бананлар – калий манбаси ҳисобланган энг яхши маҳсулот. Энергия улашувчи, қон босими мувозанатини ва юрак иш фаолиятини сақлаб турувчи фойдали мева. 

 

3. Қизил булғор


alt
 
Ширин қизил булғор А ва С витаминларига тўйинган маҳсулот. Тушлик овқат вақтида истеъмол қилинса албатта иштаха очилишига ёрдам беради.

 

4. Хумус


alt

Энергия манбаси ҳисобланиб, ширин ва шўр таомларга эхтиёжни сўндиради. 

 

5. Табиий қора шоколад


alt

Агар сиз ширинтамоқ бўлсангиз табиий қаро шоколад сизга айни муддао бўлади, чунки унинг таркибида кучли антиоксидантлар мавжуд.

 

6. Қовоқ пистаси


alt
Қовоқ пистаси егулик сифатида жуда фойдали ва сизнинг иш қобилиятингизни оширишга ёрдам берувчи восита. 

 

7. Сабзи


alt

Жуда ҳам оч қолган маҳалингиз, очликни қондиришга ёрдам беради. Аммо доим тўғри овқатланишни ёдингиздан чиқарманг. 

 

8. Сельдер


alt

Сельдер В ва С витанминлар манбаси. Хумус билан истеъмол қилинса жуда ҳам ўринли бўлади. 

 

9. Сабзавотли суп-пюре


alt

Ҳа, совуқ кунда витаминларга бой бўлган сабзавотлардан тайёрланган иссиқкина шўрвага ҳеч нима етмайди. 

 

10. Лимонли сув 


alt

Албатта бу сиз учун оддийроқ кўриниши мумкин, аммо лимонли сув кун мобайнида сизни энергия билан таъминлайди.

 

11. Овсянка бўтқаси 


alt

Бу бўтқа углеводларга бой, уни нонуштага истеъмол қилинса, кун давомида энергия билан таъминланиб юрасиз. 
 
 

12. Яшил коктейль


alt

Витаминлар, ферментлар, минераллар ва аминокислоталарга тўйинган бу ичимлик нонуштангиз таомномасида бўлиши шарт. 

 

13. Тарвуз


alt

Тарвуз ёз фаслида энг яхши нонушталардан бири ҳисобланади. . 

 

14. Кокос суви

alt
 

Какос сувини истеъмол қилиш бу терингизни доимо таранг ҳолда сақлаб қолишнинг энг яхши воситаларидан бири ҳисобланади. Бу маҳсулотни астойдил ҳаракат қилсангиз шаҳримизнинг гипермаркетларида картон идишларда топиш мумкин бўлади.
 
 

15. Кўкатли салат


alt

Витанминларга бой кўкатли салат доим сизга яхши кайфиятда ва овқатни ҳазм қилишда ёрдам беради. 

 

16. Ананас


alt

Ананас таркибида бромелайн ферменти бўлиб, овқат ҳазм қилиш системасига фойдали ва тозалаш ҳусусиятига эгадир. Уни оч қоринга, бошқа маҳсулотлар билан аралаштирмасдан истеъмол қилиш тавсия этилади.  

 

17. Черника


alt

Черника – энергияга бой фойдали егулик бўлиб, бу мева мия иш фаолиятига самарали таъсир ўтказади.

 

18. Қуритилган анжир

alt

Қуритилга анжир қонни яхши тозалайди. Организмимиздан токсинлар чиқиб кетишига ёрдам беради. 

 

19. Қулупнай


alt

С витамини ва антиоксидантларга бой мева. Бу мева яхши кайфият манбаи ҳам. 
 
 

20. Бодринг


alt

Бодринг энг фойдали, минерал кремнийга бой маҳсулотлардан биридир. Бодрингни ўзини истеъмол қилиш мумкин бўлганидек, ундан турли ҳил салатлар тайёрлаб истеъмол қилиш ҳам мумкин.  

 

Азизлар доим таъкидлаганимиздек, нафақат мазали ва ширин таомларни истеъмол қилиш керак, балки бизнинг организмимизга фойдали бўлган маҳсулотларни ҳам танавул қилиш керак эканлигини ва барчаси меъёрда бўлиши лозимлигини ёдингиздан кўтарманг. 

 



Шунингдек ўқинг:



Сайёрамизнинг 15 та энг мазали нонушталари


Таом ҳақида 10 та қизиқарли фактлар


Таом кайфият учун ёки таомда рангтерапия



 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-02-2014

ИЗОҲЛАР 1

Фотима 23 феврал #
Ассалому алайкум. Сизларга котта раҳмат азизлар. Фойдали маслаҳатларина учун.
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг