ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Талабаларимиз Ҳиндистондаги таомлар фестивалида

alt

Ҳиндистондаги энг йирик ўқув муассасаларидан бири — Деҳлидаги Жавоҳарлал Неру номли университетда миллий таомлар бўйича анъанавий халқаро талабалар фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда Франция, Нидерландия, Япония, Жанубий Корея, Индонезия, Сурия, Афғонистон, Фаластин, Бангладеш, Непал, Таиланд, Шри-Ланка, Туркманистон ва бошқа мамлакатлардан талабалар қатнашди. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳамкорлигидаги мазкур таомлар байрамида мамлакатимиз ҳам иштирок этди. Меҳмонлар палов, манти, лағмон, сомса, чучвара, шўрва ва кабобни татиб кўришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, чак-чак, ҳолвайтар, парварда каби ширинликлар ва мева-сабзавотлар тортилган. Шунингдек, ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий либослар ҳам намойиш этилган. 

Манба: uz24.uz/uz
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-02-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг