alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Тошкентда очилган янги масканлар

«ПАСТЕРНАК» ГАСТРОБАРИ

alt

Пойтахтлик ошпаз Алексей Ковалев ва қандолатчи Лазиз Ғуломовнинг гастробари. Avalon бизнес-маркази ёнида жойлашган. Бош ошпазлар ўзларининг янги масканларида муаллифлик таомлари ва десертларини таклиф қиладилар. 

Манзил: Ойбек кўчаси, 52
Телефон: +99895 1967575
Иш вақти: 11:00 - 23:00

 

THE CHEF

alt

Таомномадан асосан балиқли ва гўштли таомлар ўрин олган. Ошхонани Украина ошпазлар Ассоциацияси бренд-шефи Сергей Хижняк бошқаради. Маскан собиқ Bier Regen маскани ўрнида жойлашган. 

Манзил: Тараққиёт кўчаси, 67
Телефон: +99890 9514040
Иш вақти: 12:00 - 24:00

 

SULTAN SULEYMAN

alt

Smart Group (Steam Bar, Manas, «Будильник») ресторанлар тармоғининг янги лойиҳаси. Олтин Тепа кўчасида, «Салом» чойхонаси яқинида жойлашган бўлиб, меҳмонларига ўзбек, турк ва уйғур миллий таомларини таклиф қилади.  Маскан интерьери машҳур «Муҳташам юз йил» сериали асосида безатилган. 

Манзил: Олтин Тепа кўчаси, 382
Телефон: +99894 6789768
Иш вақти: 11:00 - 23:00

 

MILLY

alt

Мазкур қаҳвахона очилишидан анча аввал ўзининг ноодатий рекламаси билан кўпчиликнинг диққатини тортди. Натижада Тарас Шевченко кўчасида стандарт тўплам – қаҳва, десерт, фастфуд ва бошқа таомларни таклиф этадиган кафе очилди. 

Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 32
Телефон: +99890 3587316
Иш вақти: 08:00 - 24:00

 

СЛОН. КОФЕШОП

alt

Қаҳва ва ҳақиқий чой шинавандалари учун ажойиб топилма. Бу ерда турфа хил чойлар, қаҳва машиналари учун капсулалар харид қилиш мумкин. Буларнинг барчасини шу ернинг ўзида татиб кўриш ҳам мумкин. 

Манзил: Мирзо Улуғбек кўчаси, 51
Телефон: +99890 1130509
Иш вақти: 08:00 - 23:00

 

GIOTTO

alt
Маскан ўзининг италянча технология асосида тайёрланадиган музқаймоқлари билан фахрланади. Ассортиментда музқаймоқларнинг 30дан ортиқ турини татиб кўриш мумкин. Уларнинг муаллифлик десертлари ҳам алоҳида эътирофга лойиқ. 

Манзил: Амир Темур кўчаси
Телефон: +99871 2349665
Иш вақти: 10:00 - 23:00

 

SECRET BAR

alt

Speak Easy форматидаги бар Caravan Group жамоасининг янги лойиҳаси бўлиб, Affresco  ресторанининг ертўласида жойлашган. Бар ўз меҳмонларига табиий мевалар ва табиий шарбатлардан коктейллар таклиф этади.

Манзил: Бобур кўчаси, 14
Телефон: +99871 1299090
Иш вақти: 18:00 - 06:00

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-02-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг