ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Учинчи гаштак: «OshMakon» кафеси

Тошкентдаги тамаддихоналар жамоатчилиги, шунақаси ҳам бор, "Гаштак" клубининг йиғилишларига секин-асталик билан кўникиб бормоқдалар. Бугунги клуб аъзолари «Тилла Капгир» чойхонаси, "Osh Makon", "Mash’al", "Боғу–Эрам" чойхонаси,  «Oshxona.Uz», "Assorti". 
Ҳатто Facebook.даги «Ресторанная критика Ташкента», «Общепит: что почём» каби уюшма ва гуруҳлар ҳам ушбу клуб йиғилишида меҳмон сифатида, имтиёзли нарҳ асосида иштирок этиш истагини билдирдилар. 
 
alt

"Mash’al"даги биринчи йиғилиш хоразм ошхонаси байрами бўлган эди. 
Иккинчи "Assorti"даги - миллий ошхона, ресторан неъматлари билан.
"Osh Makon"да эса Париждаги мишлен ресторанларига лойиқ тарзда, Тошкент таомлари ширинликлар билан уйғунлашди.
Дастурхонга енгил стартерлар сифатида биринчи бўлиб, "Гаштак"нинг анъанавий сузмалари шунингдек, сузма тўлдирилган рангли ва ширин қалампир айланалари, қирғичдан чиқарилган бодрингли салат тортиқ этилди. 
 
alt

Бақувват стартер сифатида эса товуқ гўштли тандир сомса бўлди. Ҳажми жиҳатидан катта эмас, аммо мазаси бўйича жуда ҳам  улкан.
 
alt
 
Тошкент ҳудуди каби ҳеч бир ерда мош мунтазам равишда истеъмол қилинмайди. Шунинг учун ҳам биринчисига Ice-машхўрда тортиқ этилди. Гўштли мошхўрда иссиқ кунда энг яхши таом. 
"Osh Makon"даги палов шаҳардаги энг яхшилардан бири ҳисобланади. Унга бир парча қази гўшти, бедана тухум қўшсангиз, бу навбатдаги "ланган ичидаги куй" бўлганлигини англайсиз.  
 
alt
alt
 
"Osh Makon" эгалари дисертга "енгдаги туз"ни ғамлаб қўйган эканлар. «Ресторанная критика Ташкента»нинг фикрича энг яхши деб топилган «Хандаляк пишса карайлик» номли дисертни, Тошкентлик қандолатчи Лазиз Ғуломов тайрлаган. Унинг таркибида: музқаймоқ, хандон писта, канталупе, гул ва атиргул барглари билан безатилган. Лазизнинг санъат асарини қайтариш мумкин, аммо эҳтимолдан узоқ. Лекин ундан мазалироқ тайёрлаш мумкин эмас. 
 
alt
 
Йиғилишимизнинг энг чўққи нуқтаси бўлиб десерт эмас, сота торлари остидаги бетакрор шарқ мусиқа оҳанглари бўлди. Оқшом иштирокчиларини мусиқа рақсга чорлади. 
 
alt

Навбатдаги йиғилиш "Тилла Капгир" чойхонасида бўлиб ўтди. 
Янгиликларни кузатиб боринг, барчаси ҳақида тез орада. 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-06-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг