ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Уй бекаларига фойдали маслаҳатлар

25920
0
Бизнинг қуёшли Ватанимиз бўлмиш Ўзбекистон, дунёдаги энг мазали ва табиий ҳолда етиштириладиган мевалар, полиз экинлари ва сабзовотлар маконидир.

Ҳозир айни мевалар пишган вақт. Бозор расталарида истаган меваларингиз, шафтоли, олма, анжир, узум, нок, беҳи ва бошқа турли хил етилиб пишган меваларни ҳарид қилишингиз мумкин. Ҳозир айни мевали шарбат ва мурабболар тайёрлаш вақти. Ҳар бир хонадон бекаси қиш мавсумида ҳам ёзнинг шукуҳини тотиш мақсадида, албатта юқорида санаб ўтилган мевалардан шарбат ва мурабболарни пишириб бонкаларга ёпадилар ва шу билан қишнинг ғамини кўриб қўядилар.
Келинг, энг фойдали ва мазали бўлган шакар билан тайёрланадиган таомлар бўлмиш шарбат ва мурабболарни тайёрлашда ва бонкаларга ёпиш вақтида ҳаммага маълум бўлган, аммо амал қилиш керак бўлган оддий қоидаларни эсга олсак.

Булар:

1. Меваларни дўкон ёки бозорда ҳарид қилган бўлсангиз, кўпроқ ва тозалаб ювишга ҳаракат қилинг;

 
alt

 
2. Мураббо учун ҳар доим бутун, эзилмаган ёки озгина етилмаган меваларни танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу қоидадан мустасно ҳолда фақатгина олхўри ва олча яхши етилиб пишган бўлиши шартдир. Пишиб кетган, эзилган меваларни шарбат қилишга ишлатсак маъқулроқ бўлади. 

 
alt

 
3. Меваларни қайнатиш вақтида улар ёрилиб кетмаслиги ва эзилмаслиги учун меваларни тезгина қайнаган сувда чайиб олиш ёки парлаб олиш лозим бўлади. Маҳсулотга бундай тарзда ишлов бериш “бланшировка” деб аталади. Масалан: олхўрини қайнаб турган сувда   “бланшировка” қилиш лозим. Олма, нок, беҳиларни “бланшировка” қилган вақтда улар озгина юмшаб қолади, аммо ўз рангини сақлаб қолади.

 
alt

 
4. Бонкаларга меваларни солиш вақтида зангламайдиган қошиқдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Меваларни бонкаларга эҳтиётлик билан зич жойлаштиринг. Агар уларни куч билан жойлаштирсангиз, мевалар териси ёрилиб кетиши мумкин. Агар меваларни зич жойлаштиришга эриша олмасангиз, бонкани қўлингизга олиб уни аста силкитиб олсангиз мевалар тўғри жойлашади. Агар меваларни жойлаштириш вақтида бонкага сув йиғилиб қолса, уни тўкиб ташлаб сўнг бонкага қиём ёки тузлама (сабзавотлар учун) солишингиз мумкин. Бонкаларни қиём ёки тузлама билан тўлдириш вақтида охиригача тўлдирмасликка ҳаракат қилинг, бўлмаса тўкилиб кетиш эҳтимоли юқори бўлади. Суюқликни бонка оғзигача тўлдириб, 1,5-2 см қолдириш тўғри бўлади. 



alt



alt


 
5. Мевалар ўзининг табиий кўриниши ва мазасини сақлаб қолиши учун, тозалаб ювилган меваларга 3-4 соат қиём қуйиб қўйинг. Ана ундан кейин пиширишга қўйишингиз мумкин. 
 
 
alt

 

6. Қалин терига эга бўлган меваларни санчқи ёрдамида тешиб олсангиз, (масалан: олхўрини) қайнаш вақтида қиём мевага яхши сингиб олади. 
 
 
alt


 
7. Агар сиз шафтоли ёки ўрикдан шарбат пиширишга қарор қилсангиз, сизга уларни пўстидан ажратиб олишни маслаҳат берардик. Бу ишни амалга ошириш унчалик қийинчилик туғдирмайди, бунинг учун 3-4 дақиқага уларни қайнаган сувга солиб қўйиб, кейин эса осонлик билан ажратиб олиш мумкин. Бу амални барча териси бор маҳсулотларга қўллашингиз мумкин (масалан: памилдорига). Терисиз пиширилган шарбатлар камдан кам айниб қолади. 

 
 
alt


alt


 
            8. Агар сиз пишираётган мураббо ҳеч ҳам қуюлмаса, унга лимон сокини озгина миқдорда қўшсангиз бўлади. 
 

 
alt


 
9. Мураббо ва шарбатларни қуруқ, салқин жойда 10–15 °С даражада сақлаш лозимдир. Мураббони совуқда ёки музлатгичда сақлаш унчалик тўғри бўлмайди, чунки мураббонинг шакари чиқиб кетиши мумкин.  
 
alt


alt



 
            Агар сиз бонкаларни ёпиб, эртаси куни қопқоқлар кўтарилиб қолганини кўрсангиз, уни қайтадан консерваласангиз мақсадга мувофиқ бўлади.

                  Биз юқорида айтиб ўтган маслаҳатларимиз сизга консервалаш вақтида қўл келишига умид боғлаб қоламиз. 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-09-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг