ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Ҳайит байрамига "Назорат Хариди"

1758
0
Мyday.uz редакцияси байрам муносабати билан савдо расталаридаги нархлар ўзгариши ёки ўзгармаслигини аниқлашга қарор қилди.

Биз «Рамазон ҳайити» деб атайдиган кун диний манбаларимизда «Ийд ал-Фитр» деб аталади.  Халқимизда қадимдан «Рамазон ҳайити» куни тантанали равишда байрам қилиб нишонлаб келинган.


 
 
alt


Аҳли ислом бир-бирларини "Ҳайит муборак!" сўзлари билан қутлайдилар. Ҳайит арафаси ва байрам куни садақа йиғилади. Йиғилган маблағ жамоа фойдасига (кам таъминланганлар, сайёхлар ва бошқалар) пул ёки озиқ-овқат маҳсулотлари сифатида тарқатилади.

 
Байрам куни мусулмонлар ҳайит намозига чиқадилар, энг яхши кийимларини киядилар, анъанавий таомлар пиширадилар, байрам ибодатидан сўнг эса, байрам дастурхони тузаб қўни-қўшни, қариндош ва дўстларини меҳмонга чақирадилар, ўзлари ҳам меҳмонга совға-саломлар билан борадилар ва ўйнаб кулиб хурсандчилик қиладилар.


alt alt


Барча мусулмонлар учун бахтли бу кунда болалар турли ўйинларда қатнашадилар, қўшниларникига чиқиб ширинликлардан тановул қилишади. Шунингдек, бу кун яқинларнинг қабрлари зиёрат қилинади, камбағалларга садақа улашилади, совғалар берилиб, агар хафагарчиликлар ўтган бўлса бир-бирларидан узр сўралади.

 
alt


Ва ҳар доимгидек, аҳоли байрам олдидан уйга катта харидлар қилади.
 
 

Баъзи мусулмон мамлакатларида муборак Рамазон ойида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошмаслиги учун қишлоқ хўжалик ярмаркалари ўтказилади. 


Аҳолимиз ўртасида байрам арафасида нархлар атайлаб оширилади деган фикр юради. Бу ҳақиқатми ёки йўқлигини аниқлаш учун myday.uz  нашри ўзининг кичик текширувини ўтказди ва мамнуният билан унинг натижаларини сиз билан ўртоқлашади. Шундай қилиб, текширув харидлари икки марта - ўтган ойда ва айни байрам арафасида ўтказилди.


Таъкидлаб ўтамизки, нарх-наволар суриштирилмади, озиқ-овқат махсулотлари ХАРИД ҚИЛИНДИ. Байрам дастурхонига зарур нарсаларнинг ўртача эҳтиёжи ўрганиб чиқилиб,  12 турдаги махсулот рўйхатга киритилди.


Биз текширувимиз учун Фарход бозорини ва пойтахтимизнинг йирик супермаркетларидан бирини танладик.
 

 

2013 йил 31 июл кунига нархлар рўйҳати: 

 № Маҳсулот номи Бозор  Супермаркет
 Нархдаги фарқ
 
1 Мол гўшти, 1 кг 17.000 26.400 9.400
2 Ўсимлик ёғи Затея,    1 л 5.600 6.490 890
3 "Аланга" гуручи, 1 кг 3.500 3.590 90
4 "Дани- нан" уни 2.400 2.650 250
5  "Щедрое лето" маргарини 250 гр 2.500 2.650 150
6 Шакар, 1 кг 3.600 3.445 155
7 Тухум 10 дона 3.500 5.050 1.550
8 Помидор, 1 кг 1.100-1.500 2.400 900-1.300
9 Бодринг, 1 кг 1.000-1.300 1.600 300-600
10 Олма, 1 кг 3.500 3.750 250
11 Тарвуз, 1 дона 3.000-4.500 5.100 600-2.100
12 Қовун, 1 дона 2.000-2.800 7.400 4.600-5.400

"Нархдаги фарқ" устунидан кўриниб турибдики, масалан гўшт нархидаги фарқ ҳисобидан сиз 1 шиша ўсимлик ёғи ва 1кг ун сотиб олишингиз мумкин, 10та тухумдан иқтисод қилинган 1600 сўмга ортиқча 1кг бодринг харид қилишингиз мумкин.



alt


2013 йил 7 август кунига нархлар рўйҳати: 


Маҳсулот номи
 
Бозор Супермаркет Нархдаги фарқ
1 Мол гўшти, 1 кг 18.500 26.650 8.150
2 Ўсимлик ёғи Затея,    1 л 5.600 6.490 890
3 "Аланга" гуручи, 1 кг 3.500 3.590 90
4 "Дани- нан" уни 2.400 2.650 250
5  "Щедрое лето"  маргарини, 250 гр 2.500 2.650 150
6 Шакар, 1 кг 3.600 3.445 150
7 Тухум 10 дона 5.000 4.050 950
8 Помидор, 1 кг 1.100-1.500 2.400 900-1.300
9 Бодринг, 1 кг 1.000-1.300 1.450 150-450
10 Олма, 1 кг 3.500 3.750 250
11 Тарвуз, 1 дона 3.000-4.500 4.950 450-1.950
12 Қовун, 1 дона 2.000-2.800 5.200 2.400-3.200

Байрам арафасида гўшт ва тухум нархи бозорда  қимматлашган. Маркетда эса арзонлашган.

Биз байрамда кўпроқ керак бўладиган махсулотлар бозорда қимматлашганини, супермаркетда эса арзонлашганини аниқладик.  Аммо супермаркетларда нархлар бинодан фойдаланиш нархлари, солиқ ва бошқалар ҳисобига аввал бошданоқ юқори.
Албатта, сиз бозордан харид қилаётганингизда танлов имконияти супермаркетдагидан кўпроқ.  Лекин супермаркетда вақтдан тежайсиз ва шароитлари яхшироқ.


Шундай қилиб, танлаш ихтиёри доимо харидорда,  қаердан харид қилишни ўзингиз ҳал қиласиз.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-08-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг