ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Ёзнинг 10та ичимликлари

5391
0
Бугун азизлар сизнинг эътиборингизга пойтахтимизнинг энг яхши барменларидан бири бўлмиш Дмитрий Тўлагановдан лимонадлар, фрешлар, смузилар, милкшейклар, icetea  ва мохито каби ёз фасли ичимликларининг оригинал рецептларини тақдим этамиз. 

 

ТАРХУН

alt
Фото: Сергей Ким

1 литрга керакли ингредиентлар: 
200 гр лимонли фреш,
100 гр тархун шарбати,
1 л газли минерал сув (кучли газлангани бўлса яхши бўлади),
10 гр шакар шарбат,
7 гр эстрагон шохшачиси.
200-250 гр муз (4та стакан).
Тайёрланиш услуби: Тархун лимонадини графинга тайёрлаш қабул қилинган. 3-4 та лимонни шарбатсиққичда сиқиб оламиз. Барча ингредиентларни графинга жойлаштирасиз ва устидан минерал сув қуясиз. Битта ёки иккита эстрагон шохчасини қўшасиз. Ҳаммасини аралаштириб оласиз. Декор учун бир нечта лимон бўлакларини кесиб қўйинг. Дастурхонга тортиқ этиш мумкин. 
.
 

ЛИМОНАДЛИ ORANGE CUCUMBER

alt
Фото: Сергей Ким
1 литрга керакли ингредиентлар: 
80 гр бодринг,
1 литр газли минерал сув (кучли газлангани бўлса яхши бўлади),
0,002 гр розмарин,
60 гр апельсин,
100 мл апельсин шарбати,
200 гр лимон,
100 мл шакарли шарбат.
Тайёрланиш услуби: Ингичка қилиб яримта бодрингни кесиб олинг. Муз, апельсинли шарбат солинг, лимон фрешини сиқиб чиқаринг. Бунинг ҳаммасини музли графинга солинг, устидан сув қуйиб аралаштиринг.  

 

РЕЗАВОРЛИ ФРЕШ

alt
Фото: Сергей Ким
 
1 литрга керакли ингредиентлар: 
150 гр клюква,
100 гр шарбат,
300 гр лимон,
200 гр шакар,
1 л газли минерал сув (кучли газлангани бўлса яхши бўлади),
30 гр янги ялпиз.
Тайёрланиш услуби: Блендерга резаворларни солинг, шарбат қўшинг, лимон фрешини сиқиб олинг. Устидан минерал сув қуйинг ва янги ялпиз устидан солинг. Қошиқ билан аралаштириб, дастурхонга тортиқ этишингиз мумкин. 
 
 

АПЕЛЬСИНЛИ СМУЗИ

alt
Фото: Сергей Ким
250 мл керакли ингредиентлар:
125 гр апельсин,
50 гр лимон,
20 мл шакар шарбат,
10 мл апельсинли шарбат,
100 гр муз,
Декор: апельсин ёки лимон бўлаги, ялпиз.
Тайёрланиш услуби: Апельсин ярмини пўстидан тозалаб олинг. Апельсин ва лимонни майда бўлакларга кесиб олинг. Блендерга шарбат ва муз солинг. Масса блендернинг қувватидан келиб чиққан ҳолда 20-30 секунд бир ҳил масса ҳосил бўлгунча кўпиртирилади. Агар фирменнқй бўлса -20, агар оддий бўлса- 30. Вақт миқдори консистенцияга ва ҳароратга таъсир кўрсатади. Блендер товушига қараб буни аниқлаш мумкин, агар пичоқлари тақилаётган бўлса демак, ҳаммаси яхши охиргача кўпирмаган.  
 
 

ОЛМАЛИ СМУЗИ

alt
Фото: Сергей Ким
250 мл керакли ингредиентлар:
125 гр олма,
50 гр лимон,
20 мл шакар шарбат,
10 мл олмали шарбат,
Декор: олма ва ялпиз
Тайёрланиш услуби: Унча катта бўлмаган битта олмани оласиз. Тозалаш шарт эмас. Голланд олмасини ишлатсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Маҳаллий олмалардан ҳам тайёрлаш мумкин, аммо бу ичимликнинг рангига таъсир кўрсатади. Агар олма ширин бўлса камроқ шакар қўшинг ва нордон бўлса аксинча. Яримта лимон пўстини тозалаб олинг, шакарли ва олмали шарбат қўшинг.  Музни ҳосил бўлган массага соласиз. Бунинг ҳаммаси блендерда 20-30 секунд аралаштирилади. Безак учун олма ва ялпиздан фойдаланинг.
 
 

РЕЗАВОРЛИ СМУЗИ

alt
Фото: Сергей Ким
250 мл керакли ингредиентлар:
125 гр резаворлар (мавсумий),
50 гр лимон,
20 мл шакарли шарбат,
10 мл резаворли шарбат (ёки гренадин шарбати),
Декор: 1 дона резавор (мавсумий), ялпиз.
Тайёрланиш услуби: Резаворларни олинг, лимонни тозаланг, шарбат қўшинг, кейин муз, бунинг ҳаммасини 20-30 секунд давомида блендерда аралаштиринг. Декор учун ялпиз ва резавор ишлатинг. 
 
 

УЙ ШАРОИТИДАГИ MILKSHAKE 

alt

Милкшейкни ресторан ва кафеларда музқаймоқ ва банан асосида дастурхонга тортиқ этадилар. Бу ерда эса асал ва ёнғоқ солинади. Бу усул фойдали ҳисобланганлиги учун ҳам уй шаротида тайёрланган деб аталади. 

350 мл керакли ингредиентлар:
100 гр банан,
25 гр асал,
70 мл сут,
30 гр музқаймоқ,
Ёнғоқ (ёки бўлмаса шўр бўлмаган бодом) 15 гр (1-2 дона),
Декор: кўпиртирилган қаймоқ, майда кесилган банан, қирғичдан чиқарилган ёнғоқ ёки бодом.  
Тайёрланиш услуби: яримта бананни майда бўлакларга кесиб олинг. Унга 2 ош қошиқ асал солинг, сут, музқаймоқ ҳам қўшинг.  Ёнғоқни тозаланг, блендерда бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар аралаштиринг. Декор учун - кўпиртирилган қаймоқ, ёнғоқ ёки бодомдан фойдаланинг. 
 
 

СУТЛИ ICE COFFEE

alt

250 мл учун керакли ингредиентлар:
3 чой қошиқ эрувчан қаҳва,
50мл қайнатилган сув,
40мл сут 40,
15гр шакар,
10гр муз.
Тайёрланиш услуби:  Қаҳва солинган идишга қайнатилган сувни қуйинг, сўнг шакар солиб аралаштиринг. Кейин совуқ сут қуйинг. Аралаштириб бокалга ағдаринг. Бокалнинг 3/4 ёки 4/4 қисмига муз солинг.
 
 

КЛАССИК МОХИТО

alt

400 мл (катта бокал) учун керакли ингредиентлар:
12-16та ялпиз барги,
40 гр лайм,
20-25 гр шакар,
70-80мл минерал сув (кучли газлангани бўлса яхши бўлади).
Тайёрланиш услуби: Ялпизни олинг. Лаймни бўлакларга бўлинг. Ялпиз ва лайм юмшаб қолмасин. Майдаланган муз бўлаклари ва сув қўшинг.
 
 

ICETEA

alt
Фото: Сергей Ким
7 порция учун масаллиқлар:
5та бергамотли чой қопчаси,
250гр шакар,
150гр лимое,
150гр апельсин,
30гр ялпиз. 
Декор: лимон, апельсин, олма, резаворлар (мавсумга қараб), ялпиз. 
Тайёрланиш услуби: 5та чой қопчаларини олинг, шакар қўшинг, қайнатилган сув қуйинг. Фреш учун жой қолдиринг. 700граммли чойнакка ялпиз, чой ва шакарни солинг, устидан 500мл сув қуйинг. Ярим соатдан сўнг фрешларни қуйинг. Ҳаммасини аралаштиринг. Қопқоқ билан ёпиб 20-25 дақиқага қолдирамиз. Сўнг элакчадан ўтқазиб оламиз ва музлатгичга 1-1,5 соатга совутишга қўямиз. 
400 млли бокални 3/4 қисмини муз билан тўлдиринг, 100г эссенция ва 100мл сув қуйинг. Аралаштириб мавсумий резаворлар билан безатинг. 

 
Рецептлар муаллифи ҳақида:
 
alt
 
Дмитрий Туляганов – шеф-бармен. Ушбу санъат тури билан 16 ёшидан бери, мана 11 йилдирки шуғулланади. Энг қуйи лавозимлардан ўз иш фаолиятини бошлаган. Ҳозирги кунга келиб  ҳамкор таъсисчи. Ўзбекистон барменлар мактабида дарс беради. Кўпгина бармен-шоуларда иштирок этган. 2010 йилда барменлар танловида 2-совринли ўринни эгаллаган. Сўнгги 2 йилда қахва йўналишига қизиқиб қолган.
Kt.Komba, Ўзбекистан меҳмонхонасида, L’eto ресторанида,  ҳозирги кунда CinZZano TeraZZa ва di Gavi масканида шеф-бармен бўлиб ишлайди ва айнан di Gavi масканида юқоридаги ичимликлар тайёрланиш сирларидан бизни воқиф этдилар. 

 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-07-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг