alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Ёзнинг энг мазали резаворлари

Ёзда биз мазали ва фойдали витаминлар зарядини мавсумий резаворлардан оламиз. Шуни ҳам унутмаслик керакки ўз вақтида етиб пишилган резаворларгина мазали, ширин ва организмга фойдали бўлиши мумкин. Ушбу мулоҳазамизда ёз вақтида баҳраманд бўлиш айни муддао бўлган резаворларга тўхталиб ўтамиз. 


Олча 

alt

Олча камкалорияли, аммо углеводлар таркибида юқори бўлганлиги боис тўйимли мева ҳисобланади. Бу ёзги резавор кўпгина фойдали ҳусусиятларга эга бўлиб, камқонлик, жигар касалликларига фойдали ҳисобланади. 
 


Тарвуз

alt

Кўпчилигингиз учун тарвуз резавор эканлиги ҳайратланарли бўлса керак, аммо бу шундай. Тарвуз дунёдаги энг йирик резавор ҳисобланади. Тарвуз 96 та мамлакатда етиштирилади ва мингдан ортиқ тури мавжуд. 100 гр тарвузда бор йўғи 38ккал бўлиб, шунинг учун ҳам у парҳезли маҳсулот ҳисобланади. Тарвуз таркибида витаминлардан ташқари антиоксидантлар ҳам бор, улар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради. 


Черника 

alt
 

Бу резавор фақатгина ўрмонларда ўсади. У бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган. Таркибида кўпгина антиоксидантлар бўлиб, ёшариш йўлида самарали ҳисобланади. Черника шунингдек, кўриш қобилиятини яхшилайди ва витаминлар манбаи ҳисобланади. 
 
 

Малина

alt

Анъанавий малина авваллари Европанинг ўрмонларида, денгиз бўйларида ўсган. Ҳозирги кунга келиб эса, уни кўпроқ боғларда етиштирмоқдалар. Малина ёқимли маза ва ҳидга эга резавор. Чанқоқни босади, овқат ҳазм қилиш органлар фаолиятини яхшилайди. Малина шубҳасиз фойдали маҳсулот. 


Ертути

alt

Ёввойи резавор, жуда ҳам қулупнайга ўхшаб кетади. Қулупнай ва ертутини бир-биридан ҳажми ва таъмига қараб ажратадилар. Ертутиси ҳам парҳез маҳсулот ҳисобланади. Шунингдек, халқ табобатида бу резавор кўпгина касаликлар давоси учун ҳам ишлатилади. 


Шотут 

alt

Шотут, тут барча касаликклар учун даво деса муболаға бўлмайди. Унинг таркибида фойдали микроэлементлар талайгина. Шотут жуда ҳам мазали, тўйимли ва турли шарбатлар тайёрлаш учун ажойиб маҳсулот. 

 

Қулупнай 

alt
 
Қулупнай нафақат мазали резавор ва ажойиб ширинлик, балки фаол шифобахш восита ҳамдир. У иштаҳа очиш билан бирга ҳазм қилиш фаолиятини меъёрлаштиради, табиий сийдик ҳайдовчи восита бўлиб, организмдаги туз миқдорини нормаллаштиради. 

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-06-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг