alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Ада эмас, дада» фильми тез кунда катта экранларда

«Ада эмас, дада» фильми 2000 йилда яратилган «Тоҳир ва Зуҳра – янги талқин» мусиқали комедия фильмининг мантиқий давоми ҳисобланади. «Тоҳир ва Зуҳра» фильми мухлислар қалбидан чуқур жой олгандан сўнг, фильм ижодкорлари мазкур картинанинг давомини суратга олишга қарор қилишган.

«Ада эмас, дада» фильмида 35та ўз ишининг мохир актёрлари, 20та ўзбек эстрадасининг машҳур хонандалари роль ижро этганлар. Улар орасида Обид Асомов, Фотима Режаметова, Абдураим Абдувахобов, Тохир Саидов, Матёқуб Матчонов, Мурод Ражабов, Мухаммадисо Абдулхайиров, Мунаввар Абдуллаева, Ботир Мухаммадхўжаев, Дилбар Икрамова, Шухрат Нуралиев, Райхон Уласенова, Тохир Садиқов, Рашид Холиқов ва Райхон Ғаниева, Ойбек ва Нигора, Нилуфар Усманова, Муниса Ризаева, Шохруҳхон, Улуғбек Рахматуллаев, Зиёда ва бошқалар.

Сценарий муаллифи Мадина Мўминова, режиссёр Мирмақсул Охунов, оператор Рустам Муродов.

Фильм премьераси 24 сентябрь куни Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади. 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-09-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг