alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Актриса Шаҳзода Матчанова ижодидаги янгиликлар

Актрисанинг маълум қилишича, яқин кунларда иккита янги фильмда суратга тушган бўлиб, съёмка ишлари якунланган.

Актриса ижро этган биринчи фильм номи «Алданган фаришталар». Картина режиссёр Вохид Ганиев томонидан суратга олинган.

alt

Унда актриса одам савдоси оқибатида фохишалик қуллигига ўзга юртга сотиб юборилган, аммо тақдир туҳфаси сабаб Ўзбекистонга қайтиб келган, ҳамда реабилитация марказида даволаниши вақтида ОИТС касаллигига учраганлиги ҳақида билган қиз ролини ижро этган. Актриса билан бир қаторда мазкур фильмда Раъно Шодиева, Шохрух Хамдамов ва бошқа кўпгина истеъдодли актёрлар жамоаси суратга тушган.

Актриса мазкур фильм ҳақида сўзлар экан, картинада одам савдоси, алданган қиз ва аёллар тақдири кўтарилганлигини ва бу мавзу ҳозирги кунда энг долзарб мавзулардан бири эканлигини айтиб ўтди. У барчани доимо огоҳ бўлиб, алданиб қомасликка чорлар экан, миллионлаб ана шундай ўзга юртларга бахт ва омад излаб кетган ва қайтиб келган, ОИТС касаллигига учраганларга нисбатан яхши муносабатда бўлиб, уларни тушунишга ва инсонийлик кўрсатиш кераклиги лозимлиги ҳақидаги фикрларини сўзлади.

alt

Актриса тушган иккинчи фильмнинг ишчи номи «Ўтган кунлар». Шаҳзода айтишича, у Абдулла Қодирийнинг шу номли шох асарига ҳеч қандай алоқаси йўқ, яъни экранлаштирилмаган. Суратга олинган фильмнинг, Қодирийнинг асарига боғлиқ бир тарафи бор, у ҳам бўлса севги учбурчаги мавжуд.  

Келажакдаги ижодий режаларига Шаҳзода тўхталар экан, ҳеч қачон аввалдан ҳеч нима гапирмаслигини айтиб ўтиб, ҳозирда бир ижодий таклиф тушганлигини ва уни қабул қилиш ёки қилмаслик ҳақида ҳозирча ўйлаётганини айтиб ўтди.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг