ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Алишер Узоқов янги фильми устида иш бошлади

1278
0

Серқирра ижодкор Алишер Узоқов янги фильмга қўл урди. Кино ихлосмандларига маълумки, Алишернинг охирги суратга олган фильми драма жанридаги «Кузда гуллаган дарахт» эди. Энди эса ижодкор комедия жанрига мурожаат қилиб, «Музлаган» деб номланган фильмни суратга олиш ишларини бошлаб юборди. Бу кино картинага оид барча маълумотлар ва Алишер Узоқов ўзи ҳақидаги фикри, дунё қараши ва бошқа саволларга берган жавобларини 9 июнда нашрдан чиқадиган Kunutun журналининг 3-сонида батафсил ўқишингиз мумкин бўлади. 

alt

Эслатиб зтамиз, таҳририятимиз томонидан Kunutun журналининг илк сони 2017 йилнинг 12 май санасида нашрдан чиқди. Kunutun - ҳаётнинг барча жабҳаларидаги ёрқин ҳодисалар ҳақида сўзловчи журнал. Журналда сиз машҳурлар билан эксклюзив интервьюлар, шоу-бизнес, мусиқа, кино, театр янгиликлари, концертлар ва кинопремьералардан фоторепортажлар билан танишиш имконига эгасиз. Шунингдек, кутилаётган энг ёрқин ҳодисалар фақатгина Kunutun да.

Kunutun журналини биринчи ва иккинчи сонини пойтахтнинг энг оммабоп масканларида, яъни ресторанлар, гўзаллик салонлари, шоурумлар, ательелардан топиб, энг сара ва энг қизикарли янгиликларни ўқишингиз мумкин. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-05-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг