alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Артист» ситком жанридаги сериал тасвирга олинди

«Камолот» ЙИҲ ҳамкорлигида янги «Артист» номли замонавий комедияли ситком жанрида тасвирга олинган сериал юзасидан ОАВ ходимлари, фильм ижодкорлари ва талаба-ёшлар иштирокида матбуот анжумани ва сериалнинг трейлери намойиши бўлиб ўтди. 

Маълум бўлишича, Ёлқин Тўйчиев томонидан сериал сценарийси бир ярим ой давомида ёзилган. Сериал продюсери, томошабинларга яхши таниш актёр Фаррух Соипов, кинорежиссёр Аюб Шахобиддинов. Сериал учун саундтрекни ёшларнинг севимли хонандаси Шоҳруҳхон ижро этган. 

Ситком жанрида тасвирга олинган сериалда бир қатор таниқли актёрлар жамоасини кузатиш мумкин.

alt

Улар: Юлдуз Ражабова, Наргиза Салмонова, Акбархўжа Расулов, Баҳора Арслонова, Дониёр Хафизов, Карим Мирходиев, Мурод Ражабов, Асал Шодиева, Адиз Ражабовлар.

Ёшлар учун яралган янги сериалнинг съёмка ишларига бир йилдан ортиқ вақт сарфланган бўлиб, тақдимотга ташриф буюрганлар ситкомнинг илк трейлерини кўришга муваффақ бўлдилар.

Демак, тез орада мазкур сериални томошабинлар оинаи жаҳон орқали кўришлари мумкин бўлади.

 

Манба: kamolot.uz

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг