«Аҳмадбой, Раҳматбой» номли фильм премьераси
13 июль куни Алишер Навоий номидаги киносаройда «Аҳмадбой, Раҳматбой» номли фильм премьераси бўлиб ўтди. Фильм режиссёрлари эса ёш, санъат оламига эндигина кириб келаётган Журъат Сотиболдиев ва Саидпўлат Ҳакимовлар.

Журъат Сотиболдиев:
«Бу фильм фирибгарлар ҳақида, яъни одамларни алдов йўллари билан ишлатиб меҳнат ҳақини бермай юрган инсонлар образи гавдаланган. Биз бу фильмда комедия жанри орқали инсонлардаги камчилик ва нуқсонларни, жамиятдаги шундай фирибгар одамлар бор эканлигини ва улардан халос бўлишимиз зарурлигини кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик».

Барча тақдимотлар каби «Ахмадбой, Рахматбой» ўз тамошабинлари учун катта залда намойиш этилди. Бошловчилик вазифасини эса комик актёр Маъмур Холмедов бажарди.

Фильмни кенг оммага ҳавола этишдан олдин, ташриф буюрганларни ҳурсанд этиш мақсадида саҳнада ёш, умидли кўшиқчи Ҳумоюн Турдибоев куйлади. Сўнг кеча бошловчиси барча киноижодкорларни сахнага таклиф этиб таништириб ўтди.

Фильмда ролларни Мухаммадисо Абдулхаиров, Ғайрат Боймирзаев, Давлатбек Йўлдошев, Зухра Солиева, Зилола Ахмадбекова ижро этишган.
Оператор: Анвар Одилов. Сценарий муаллифи: Байрам Айтмуратов.

Картинанинг асосий ғояси, ҳозирги кунда кўпайиб кетган фирибгарларга алданиб қолмаслик, ҳушёр бўлишликка чорлайди.
Мазкур фильмни 14 июлдан юртимизнинг барча кинотеатрларида кўришингиз мумкин. Ҳозир эса ҳукмингизга тақдимотдаги фотосуратларни тақдим этамиз.








ИЗОҲЛАР 0