alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Барон фильмининг ёпиқ премьерасидан

Томошабинлар томонидан кутилган “Барон” фильмининг ёпиқ премьераси 15 январ куни Алишер Навоий киносаройида бўлиб ўтди. 
Ёпиқ премьерага юртимизнинг санъат ва маданият намоёндалари, кино, эстрада, спорт олами вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ташриф буюришди. 
 
alt
alt
alt
 
Фильм намойишидан аввал, залга йиғилган барчага фильм ижодкорлари актёр Адиз Раджабов томонидан таништирилди.
 
alt
alt

Рустам Саъдиев сўзга чиқар эканлар, барча ташриф буюрганларга ташаккур билдириб, фильм ҳозирги кунда энг долзарб муаммоларидан бири гиёҳвандлик ва наркобизнесга қарши кураш ҳақида эканлиги, фильмнинг географияси кенг қамровлилиги, кўп куч ва меҳнат сарфланган бу фильм нафақат Ўзбекистонда балки бошқа қўшни давлатларда ҳам ўз томошабинларини топишига умид қилишларини айтиб ўтдилар. 
 
alt

Шоира Ғиёсова сценарийси асосида суратга олинган “Барон” фильми ўткир сюжетли криминал жанрида бўлиб, фильмдаги воқеалар ривожи, қаҳрамонлар қисмати ҳар бир мухлисни бефарқ қолдирмайди.

alt

Режиссёр фильмда ўз ишининг истеъдодли усталари, кучли актёрлар ансамблини бир ерга тўплаганлигини ва ҳар бир актёр ўз ролини, ҳаттоки кичик эпизодларда намоён бўлган актёрлар жуда таъсирли ва ишонарли тарзда ижро этганликларини кўриш мумкин бўлди.
Фильмнинг тасвирга олиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида, Россия Федерацияси ва Туркия давлатларида олиб борилган.
 
alt

Бу фильмга режиссёр аввал хабар берганимиздек, нафақат ўзбек актёрларини, балки Россия халқ артисти Андрей Смоляков, Виктор Вержбицкий, ёш актёр Андрей Прилучныйни ва Голливуддаги бир қанча роллари, масалан “Кариб денгизи қароқчилари” ва “Само қироллиги” фильмларидаги образлари билан таниқли Гасан Масуд каби актёрларни жалб этган.  
 
alt

Шунингдек, бу фильмда асли Тошкентлик, кўп йиллардан бери Россияда яшаб ижод қилаётган актёр Фарход Баходирович Махмудов ҳам таклиф этилган бўлиб, у асосий образлардан бирини, яъни “Барон”нинг ишонган ёрдамчиси(аслида у ким эканлиги фильмнинг сўнггида аниқ бўлади) Иззат ролини ижро этган. Унининг бу фильмдаги иштироки ҳам ўзбек томошабинларини қувонтирди десак, муболаға бўлмайди. 
 
alt
altalt
 
Актрисалар Раъно Шодиева, Жамила Ғофурова, Дилноза Кубаева, Дилором Эгамбердиева, Шахло Темирова, Шаҳзода Матчоновалар юқорида айтганимиздек ўз ролларини қойилмақом қилиб ижро этганлар. 
 
alt

Шунингдек, ушбу картинада томошабинлар Жавоҳир Зокировни одатга кўра салбий образда эмас, балки ижобий МХХ ходими ролида кўришлари мумкин. Яна бир актёр Мухаммадисо Абдулхаировни томошабинлар ўрганиб қолган комик, ижобий ролда эмас, балки салбий ролда кўришга муваффақ бўладилар. 
 
alt
alt
 
Ёпиқ премьерадан сўнг, фильм Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ва ҳарбий ҳизматчиларга туҳфа сифатида киносаройнинг катта залида Ўзбекистон ҳарбийлари учун намойиш этилди. Фильм ижодкорлари залга йиғилган барча ҳарбийларни касб байрамлари билан қутлаб, уларга Ватан олдидаги ҳизматлари учун ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар. Шу тарзда “Барон” фильмининг тақдимоти ўтказилди. 
 
alt

Биз фильм сюжети ва мазмун-моҳиятига тўхталмасликка қарор қилдик. Ҳар бир томошабин ўзи фильмни кўриб, мулоҳазалар юритса мақсадга мувофиқ бўлади. Айтишадику минг бор эшитгандан кўра бир бор кўрган афзал деб. 
Фильмнинг илк томошабинлари сифатида эса Биз, Рустам Саъдиевнинг бу фильми ҳам унинг “Сотқин” картинаси каби халқ эътиборига сазовор бўлишига ишонамиз. 

Премьерадан сўнг фильм ижодкорларидан баъзиларини сўзга тутдик ва улар фикри билан қизиқдик:

Раъно Шодиева:
 
alt

“Наркомания бу долзарб, бутун дунёда кўтарилган муаммо. Фильм ҳақида гапирар эканман, унда воқеалар ривожи кўп, Рустамака ажойиб актёрлар составини йиғганлар. Ўйлайманки бу фильмни кўрган ҳар бир томошабин ўзига керакли сабоқни, жиҳатларни олади. Бу фильм айниқса ёшлар учун яхши тарбиявий китоб бўлади”. 

Жавоҳир Зокиров:
 
alt

“Мен, ёшларда тўғри  мақсад ва йўналиш бўлиши учун ҳозир кўпроқ ижобий қаҳрамонлар бўлишини истайман. Бу сафар шу сабабли ҳам ижобий ролни ижро этдим. Ёшларда имкониятлар, интиладиган нарсалар жуда ҳам кўп. Ўйлайманки, ҳамманинг эътиборида бўлиб, аммо ёмон одам бўлгандан кўра, панада яхши инсон, ўз яқинлари учун, Ватани учун қаҳрамон бўлган афзал. Юртимиздаги тинчлигимиз, осмонимизнинг мусаффолиги ҳар бир юрдошимизга, унинг кайфиятига боғлиқ ва ҳар бир киши тинчлигимиз учун озгина бўлса ҳам ўз ҳиссасини қўшиши керак”. 

Дилором Эгамбердиева:
 
alt

“Мен аввал барчани бу фильм премьераси билан табриклиман. Ҳозир мана кино кўриш вақтида ҳис-туйғуларга берилиб, йиғладим. Рустам мени анчадан бери киноларига таклиф этар эди. Аммо бу сценарийни ўқиганимда, менга маъқул келди, ёқди шу сабабли ҳам бу ролни ўйнашга розилик бердим. Бу менинг Рустам билан илк ишим. Биласизми, биз съёмка ишларини якунладик ва фильм ўз ҳаёти билан яшашни бошлади. Мен бу картинага омад, фестивалларда иштирок этишини тилаб қоламан”.

Жамила Ғофурова:
 
alt

“Бу фильм, йигит ва қизлар учун катта сабоқ берадиган кино. Йўлидан адашганлар ҳозирги кунда кўп ва бу фильм уларни тўғри йўлдан кетишига ундайди. Фильмда катта муаммо кўтарилганлиги боис, экранларда кўп йиллар туради, ҳаттоки архивларда ҳам сақланиб қолади деб ўйлайман”.

"Барон" фильмининг ёпиқ премьерасидан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўринг.

Шунингдек, "Барон" фильмида рол ижро этган ва премьерага ташриф буюрган Фарход Махмудов билан бўлган интервьюни
бу ерда ўқинг.
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-01-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг