ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

«Бебаҳогинам» фильмининг ёпиқ премьераси ҳақида

2725
0

Пойтахтимизнинг Next Cinema кинотеатрида режиссёр Озод Шамс томонидан суратга олинган «Бебаҳогинам» фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди.

altalt

Ёпиқ премьера фақатгина фильм ижодкорлари, санъат вакиллари ҳамда журналистлар учун ташкиллаштирилган бўлиб, бундай одат хусусий киностудиялар томонидан суратга олинаётган фильмларда деярли кузатилмаган эди.

Премьерада ОАВларининг журналистлари, фотожурналистлар, бундан ташқари Лутфулла Саъдуллаев, Гулчеҳра Саъдуллаева, Муқаддас Саъдуллаева, фильм продюссерлари Давлатбек Юлдашев, ҳамда Маҳмуд Эркабоевлар, Шахзода Муҳаммедова, Манзура, режиссёр ва актёр Саид Муҳторовлар меҳмон бўлишди.

altalt

Фильмда бош ролларни Лутфулла Саъдуллаев, Гулчеҳра Саъдуллаева, Муқаддас Саъдуллаева, Шавкат Комилов, Давлатбек Юлдашев, Саида Раметовалар ижро қилишган.

alt

Ўткир сюжетли мелодрама жанрида суратга олинган фильм тайёр бўлгунча олти ойдан ортиқ вақт кетган. Фильмнинг съёмка жараёни тугаганидан бир ҳафта ўтар-ўтмас, фильм воқеалари таъсиридан чиқа олмаган Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев мини инфарктни бошидан ўтказгани ҳақида гапириб ўтди.

alt

Мазкур фильмда илк маротаба Саъдуллаевлар оиласи, яъни Лутфулла Саъдуллаев, Гулчеҳра Саъдуллаева ва фильм бош қаҳрамони Муқаддас Саъдуллаева бир оила бўлиб суратга тушган.

Фильмнинг кенг жамоатчилик учун мўлжалланган премьераси 13 февраль куни, Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Фильмни 14 февраль кунидан бошлаб юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг