«Бой бўлма, саҳий бўл» фильми тақдимоти бўлиб ўтди
Алишер Навоий номли кино саройида режиссёр Сухроб Хасановнинг «Бой бўлма, саҳий бўл» фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
Тақдимотда мусиқа ва кино оламининг энг кўзга кўринган вакиллари, хусусан Хуршид Тўхтаев, Миролим Қиличев, Сухроб Хасанов, Саидахон Саидбекова, Севара Солиева, Азамат Ахроров, Озод Шамс, Шавкат Комилов, Акмал Назаров, Аҳад Қаюм сингари машҳурлар тақдимотда меҳмон бўлишди.
Томошабинлар фильм томошаси мобайнида кетган вақтларига ачинмаганлигига аминмиз.
Мазкур фильмда Сухроб Хасанов фильм режиссёри сифатида ҳам, бош роль ижрочиси сифатида ҳам ўзини жуда яхши ва яққол номоён қила олган.
Фильмда бугунги фильмларда тобора авж олиб бораётган бачканалик, сунъийлик ёки зўрма-зўраки, ёлғон кадрларни умуман учратмайсиз.
Фильмдаги ҳар бир актёр ва актриса ўз ўрнида танлангани, фойдаланилган мусиқа ҳам картина муваффақиятига хизмат қилганини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.
Мазкур фильмни 12 ноябрдан бошлаб юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.
ИЗОҲЛАР 0