Кино
Бугунги кундаги энг талабгор актёрлар бешталиги!
Бугунги кунда ўзбек киноиндустриясида энг талабгор актёрлар бешталигида Улуғбек Қодиров, Алишер Узоқов, Адиз Ражабов, Жаҳонгир Позилжонов ва Умид Искандаров кабиларни қайд қилиш мумкин. Улар ижро этган роллар мухлислар томонидан олқишлар билан қарши олинмоқда. Киносаноатимизда ишлаб чиқарилаётган деярли ҳар бир фильмда ушбу актёрларни учратишимиз одатий ҳолга айланиб қолди. Бугунги кунда уларнинг ижро этган роллари учун тўланадиган пул миқдори қанча? Ўтган ҳафта “Даракчи” нашри энг талабгор ва қиммат актрисалар рейтингини тузган эди. Бизда эса энг талабгор актёрлар бешталиги!
Келинг уларнинг гонорарлари ҳақида сўз юритсак. Бешталикнинг биринчи поғонасини
Улуғбек Қодиров эгаллайди. Қодировга энг омад келтирган фильм -
"Телба"дир. 30 ёшли актёр битта роли учун 21-27 млн сўм ҳақ сўрайди.
Ҳозирги кунда ўзбек киносида камнамо бўлиб қолган актёр Алишер Узоқовнинг гонорари шу кунларда 10-13 млн сўум ҳисобланмоқда. Алишер Узоқов: “Бугунги фильмларнинг аҳволини қаранг!? Мен буёғига йилда бир марта фильм яратаман, бироқ рол ижро этмайман! Кинодаги фаолиятимнинг келажакдаги концепсияси фақат шу!” деб таъкидлайди, 28 ёшли актёр. Шундай қилиб, у бешталикнинг иккинчи ўрнида.
Учинчи ўрин
Адиз Ражабовга тегишли. 28 ёшли актёрга
“Супер келинчак” орқали омад қуёши кулиб боққанди. Унинг гонорари ҳозирги кунда бир фильм учун 10-13 млн сўм атрофида. У ижро этган рол мухлислар қалбидан жой эгаллаши ва фильмга муваффақият келтиришини таъминлайди.
Тўртинчи ўрин кимга тегишли бўлиши мумкин? Ҳа, тўғри топдингиз. Актёр, хонанда, режиссёр, продюсер – 36 ёшли
Жаҳонгир Позилжонов. Комик ролларни “қотирадиган” актёр битта роли учун 10млн сўм дан кам бўлмаган гонорар сўрайди.
Энг кўп суратга тушаётган актёр эса,
Умид Искандаров бўлиб, унинг гонорари бошқалардан камроқ бўлганлиги учунми, шу кунларда янада кўпроқ фильмларда иштирок этмоқда. Умид битта роли учун 5-8 млн сўм ҳақ талаб этади. 33 ёшли актёр бешталикка якун ясайди!
Хулоса тариқасида шуни таъкидлаб ўтишимиз мумкинки, ушбу профессионал актёрлар томонидан ижро этилган роллар фильмнинг муваффақиятли чиқишида ўз ҳиссасини қўшади.
(Актёрларнинг гонорарлари режиссёр ва продюсерлардан сўровнома қилинган ҳолда чоп этилди.)
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
12-07-2013
ИЗОҲЛАР 10