ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Бутун дунё пуллари. Миллиардер фильмлар рейтинги.

1534
0
Албатта 100 долларга ҳам кино суратга олиш мумкин. Аммо бу юз долларлик кино бўлади. Шундай фильмлар борки унга сарфланган маблағга бутун бир давлатни сотиб олиш мумкин бўлади. Лекин бундай қилиш керак эмас, чунки ундан келиб тушган фойдага учта давлатни сотиб олиш ҳам мумкин.
Сизнинг эътиборингизга дунёдаги энг кўп фойда кўрган 15 та фильмларнинг рейтингини тақдим этамиз. Ҳавола этаётган рўйхатимиз суммалари бугунги кунда кинотеатрларда чипталарнинг сотилишига асосланган.
Видеопрокат ва телеведения орқали қилинган намоишлардан тушган фойда ҳисобга олинмаган. Суммалар инфляцияни эътиборга олмаган ҳолда АҚШ пул бирлигида кўрсатилган. 
 

15-ўрин: «Хоббит: Нежданное путешествие» — $1 млрд.

alt
 
Режиссер Питер Джексоннинг Фэнтези жанридаги “Хоббит: Нежаднное путешествие” фильми дунё прокатидан $1млрд фойда келтирган. Джон Толкиен романи асосидаги экранизация  уч ойдан камроқ муддат ичида АҚШда $300 млн ва бошқа давлатларда $700 млн тўплаган. 
 

14-ўрин: «Темный рыцарь» — $1,004 млрд.

alt

Фантастик триллер. Кристофер Ноланнинг Бэтман ҳақидаги трилогиясининг учинчи қисми.  Фильм 1,000 млрд.дан ошиқ даромад келтирган.  У муваффақиятли фильмлар рўйхатининг 14-ўрнини эгаллади. 
 

13-ўрин: «Алиса в стране чудес» — $1,024 млрд.

alt
  
 
1865 йилда нашр этилган Алиса исмли қизча ҳақидаги эртакнинг экранизацияси. Бу фильм ажойиб махлуқлар яшайдиган ҳаёлот дунёсига тушиб қолган қиз Алиса ҳақида. Бу эртакни англиялик математик шоир ва ёзувчи Чарльз Лютвидж Доджсон (Льюис Кэрролл таҳаллуси остида) ёзган. Мазкур фильм рейтингимиз рўйхатининг 13-ўрнида. 
 

12-ўрин: «Звездные войны: Скрытая угроза» — $1,027 млрд.


alt
  

«Звездные войны» кинодостони асосида Джордж Лукас томонидан суратга олинган тўртинчи илмий-фантастик фильм. Бу фильм рўйхатимизда 12-ўринда.
 

11-ўрин: «Координаты "Скайфолл"» — $1,041 млрд.


alt
  
 
Йен Флеминнинг қароқчилар ҳақидаги асарларининг йигирма учинчиси. Навбатдаги суперагент ҳақидаги фильмдек, аммо  Уч ой прокат даврида бу фильм рекордсменлар рўйҳатида 11- ўриндан жой олган.   
 

10-ўрин: «Пираты Карибского моря: На странных берегах» — $1,043 млрд.


alt
 
«Пираты Карибского моря»нинг тўртинчи қисми 10-ўринда. Режиссер Роб Маршалл, продюсер Джерри Брукхаймер. АҚШда бу фильмга интенсив экшн ва қўрқинчли саҳналар кўплиги туфайли PG-13 рейтинги берилган. 
 
 

9-ўрин: «История игрушек 3» — $1,063 млрд.

alt


Pixar студиясининг компьютерли мультфильми. 2010 йилнинг энг биринчи кўп даромад келтирлган мультфильми. Дунё рейтингининг 9-ўрнида. 
 
 

8-ўрин: «Пираты Карибского моря: Сундук мертвеца» — $1,066 млрд.


alt
  
Фильмнинг иккинчи қисми снецарийси биринчи фильм сценарийчилари Тед Эллиот ва Терри Росслар томонидан ёзилган.
 
 

7-ўрин: «Темный рыцарь: Возрождение легенды» — $1,081 млрд.

  alt
 
Кристофер Ноланнинг фантастик жангари фильми. Бу фильм рейтингимизнинг 7-ўрнида. 
 

6-ўрин: «Властелин колец: Возвращение Короля» — $1,119 млрд.

alt

Дж.Р.Р. Толкиннинг "Властелин колец" романи асосида Питер Джексон томонидан  2003 йилда суратга олинган “Властелин колец” кинотрилогиясининг якуний қисми. 
.

5-ўрин: «Трансформеры 3» — $1,123 млрд.

  alt
 
Режиссёр Майкл Бэем томонидан суратга олинган «Трансформеры» (2007) и «ТрансформерыМесть падших» (2009) фильмларнинг давоми рейтингимизда фаҳрли 5-ўринда. 
 

4-ўрин: «Гарри Поттер и Дары Смерти: Часть 2» — $1,328 млрд.

alt

Гарри Поттер ҳақидаги сўнгги ва Жоан Роулингнинг «Гарри Поттер и Дары Смерти» романи экранизациясининг иккинчи қисми. Олдинги экранизациялардаги каби, бу сафар ҳам фильмга Дэвид Йейтс режиссёрлик қилган. 
 

3-ўрин: «Мстители» — $1,511 млрд.

alt

Жосс Уидоннинг супер қаҳрамонлар ҳақидаги фильми рейтингимизнинг 3-ўринига жойлашиб олди. Фильм Marvel Comics нинг шу номли комикслари асосида суратга олинган.  
 

2-ўрин: «Титаник» — $2,185 млрд.

alt

1997 йилда Джеймс Кэмерон тонидан суратга олинган фожеа фильми. Бу фильм 12 йил давомида киноматограф тарихида энг катта фойда келтирган фильмлар рейтингида юқори ўринлардан жой олиб келган. 
 

1-ўрин: «Аватар» — $2,782 млрд.

alt

Яна ўша Жеймс Камерон томонидан суратга олинган "Аватар" фильмида бош ролларни Сэм Уортингтон ва Зои Салданалар ижро этишган. Мазкур фильм 2009 йилда жаҳон кинопрокатини ларзага келтирган. Кинотеатрларда рекорд даражасидаги даромад йиға олган ва рейтингда биринчи ўринни эгаллаган.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-08-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг