alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Чуқур» сериалининг юлдузи

Арас Булут Ийнемли энг машҳур турк сериалларидан бири «Муҳташам юз йил»даги шаҳзода Боязид роли билан миллионлаб мухлислар севгисини қозонган. Актёр 1990 йилнинг 25 августида Истанбулда таваллуд топган. Араснинг оиласи катта ва зиёли бўлиб, у ота-онаси, опаси Ешим ва акаси Орчун билан катта бўлган. Бўлажак актёрнинг ота-онаси фарзандларида санъатга меҳрни болаликдан уйғотишга ҳаракат қилганлар. Араснинг опаси ҳаётини мусиқа билан боғлаб, хонандаликни танлаган, акаси эса театр актёри. Биргина Арас ҳаётини санъат билан боғлашга шошилмаган. У ўрта таълимни  тутгатгач, Истанбул техника университетининг Авиация техникаси факультетига ўқишга кирган.

alt

Хушбичим ташқи кўриниши шарофати билан бўлажак актёр моделлик агентликлари ва режиссёрларнинг эътиборига тушади. Ижодий карьерасини Sprite, Nescafe каби маҳсулотларнинг реклама видеолавҳаларида суратга тушишдан бошлайди.  

alt

Баъзан эпизодик роллар орқали суратга тушиш майдончасида пайдо бўладиган Арас, 2010 йилда Öyle Bir Geçer Zaman ki сериалидаги роли билан танила бошлади. У мазкур сериалда бош ролни ижро этмаган бўлса ҳам, «Энг яхши иккинчи даражали роль учун» мукофотини қўлга киритган. Ҳақиқий машҳурлик унга «Муҳташам юз йил» сериалидаги роли билан келади. Шаҳзода Боязид роли орқали миллионлаб қалбларнинг шаҳзодасига айланган ёш актёр бирин-кетин бош ролларни қўлга кирита бошлайди. Унинг энг машҳур ролларидан бири «Ичкарида» сериалидаги Мерт образи ва ҳозирда давом этаётган «Чуқур» сериалидаги Ямач образини айтишимиз мумкин.

alt
«Ичкарида» сериали, Мерт

alt
«Чуқур» сериали, Ямач

Актёрнинг шахсий ҳаётига назар ташлайдиган бўлсак, у ҳозирча бўйдоқ. У Биге Ўнал исмли актриса билан ишқий муносабатда эканлигини расман тасдиқламаган бўлса ҳам, уларнинг доимо биргаликда эканлигидан буни пайқаш қийин эмас. Баъзан улар турмуш қураётгани ҳақидаги миш-мишлар ҳам пайдо бўлиб туради.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-11-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг