alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Дюжев Тошкентга «У» фильми намойишига ташриф буюрди

 

Яқинда ташкил этилган «Кинематографияни ривожлантириш маркази» томонидан рус актёри билан 8 май куни бир нечта тадбирлар ташкиллаштирилди.

Айтиш жоизки, Дмитрий Дюжев, ёш ижодкор Мухлиса Азизова томонидан февраль ойида суратга олинган «У» номли қисқа метражли фильмида Раъно Шодиева ва Карим Мирходиев каби таниқли ўзбек киноактёрлар билан биргаликда суратга тушган.

alt

Дюжевнинг куни 8 май куни соат 11:00да Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари учун мастер-класс ўтказиш билан бошланди. Актёр икки соатга яқин талабалар билан фикр алмашди, уларга ўзининг актёрлик маҳорати ва сирларидан сўзлаб берди. Учрашув сўнггида талабаларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.

alt

Кейинги манзил «Кинематографияни ривожлантириш маркази» бўлди. У ерда актёр билан журналистлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Учрашувда Дюжев Ўзбекистон, киносаноати, ҳаёт ва Мухлиса Азизованинг «У» номли қисқа метражли фильмидаги иштироки ҳақида гапириб ўтди.

Анжуман бошида Ўзбекистон ахлини 9 май - Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаб, уруш йилларидаги оғир дамларда ўзбек халқи кўрсатган матонати ва ёрдами учун миннатдорчилик билдири

 

Актёр Дмитрий Дюжев:

«Мен Тошкентга илк бор 15 йил аввал «Родина ждет» фильми съёмкаларига ташриф буюрганман ва шуни айтишим мумкин-ки мен Тошкентни соғинардим. Бундай озода шаҳарни ва самимий инсонларни ҳамма ерда ҳам учратавермайсан. Самимийлик ва яхшилик бу ўзбек халқининг ноёб жиҳатларидан бири ва айнан шу ҳислат менинг ёдимда мухрланиб қолган».

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, ёш ижодкор, режиссёр Мухлиса Азизова Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг 1-босқич талабаси ҳисобланади. «У» қисқа метражли фильми унинг иккинчи яккахон иши бўлиб, бундан аввалги картинаси «Тинчлик соҳили» («Берег мира») эди. Бу фильм ҳам ҳозирда юртимиз телеканаллари орқали жамоатчилик эътиборига хавола этилмоқда. Эътиборли тарафи шундаки «У» фильми 70-Канн Халқаро кинофестивалига тавсия қилиниб, фестивалнинг қисқа метражли фильмлар бурчагида (Short Film Corner) кўплаб профессионал ижодкорларнинг асарлари қатори намойиш қилинадиган бўлди. Маълумот Халқаро кинофестивалнинг www.cannescourtmetraj.com сайтида эълон қилинган.

alt

Шу куни, кеч соат 19:00да Рус академик драма театрида «У» картинаси тақдимоти, ҳамда Дмитрий Дюжевнинг якка ижродаги «Евгений Онегин» моноспектаклини томошабинлар эътиборига тақдим этилди.

«У» фильми - фалсафий мулоҳазалар орқали хаёлот ва ҳақиқат ўртасидаги чегара ва ҳаёт, ўлим мавзуларини кўтарида. Ундаги фалсафа шундан иборатки,  инсон чин дилдан нимагадир эришишни истаса, тасаввур, ўй-ҳаёллари ҳам шу нарсага боғланиб қолса, у албатта, ўша ниятига етади.

alt

Актёр фильм намойиши олдидан саҳнага саломлашиш ва томошабинларга ташриф учун рахмат айтишга чиқди.

alt

«Менинг тушунчамда доим ҳақиқий ўзбек ўғлони тимсолида Бобур Йўлдошев гавдаланган бўлса, ҳақиқий ўзбек аёли тимсолида мен учун энди актриса Раъно Шодиева гавдаланмоқда. Актриса жуда ҳам истеъдодли, унда ҳақиқий шарқона иффат ва нафисликни кўриш мумкин».

alt

Дмитрий 2 соат давомида А.С.Пушкиннинг «Евгений Онегин» моноспектаклини томошабинга тақдим этди.

alt

«Инсонлар ўз вақтларини театр ва сифатли бадиий фильм намойишига боришга сарфлар эканлар - санъат доим барҳаёт бўлади».

alt

Томошабин Дюжевни олқишлар экан, актёр ҳам ўз ўринида кечани қуйидаги сўзлаб билан якунлади:

«Агар сизларга ушбу оқшом манзур келган бўлса, у ҳолда менинг бугунги куним беҳуда ўтмабди».

Myday таҳририяти имкониятдан фойдаланган ҳолда Дмитрий Дюжевга, рассом Бобур Исмоилов чизган сурат туширилган Myday Pop-up store муаллифлик футболкасини ҳадя этди. Актёр совғани очиб кўрар экан муаллифлик футболкаси ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. 

alt

Дмитрий Дюжев билан учрашувга келган меҳмонлар:

altaltaltalt

«У» картинаси тақдимоти ва «Евгений Онегин» моноспектаклидан тўлиқ фотоҳисобот сайтимизда.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-05-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг