Кино
Фильм премьерасидан: “Кунлардан бир кун”
Бу сафар томошабинлар ҳукмига режиссёр Соҳиб Аббосхоннинг "Кунлардан бир кун" номли ўйлаб топилмаган комедия жанридаги фильми тақдим этилди. Фильмда Саида Раметова, Диёр Махкамов, Элёр Махкамов, “Элдидо” гуруҳи вакиллари ва актрисалар Шаҳзода Мухаммедова, Наргиза Салмоновалар рол ижро этганлар. Сценарий муаллифи Жахонгир Ахмедов, оператор Иқбол Мелиқўзиев. Одатга кўра томошабинларга фильм ижодкорлари таништирилгандан кейин, фильм намойиши бошланди.
Фильм беш дўстнинг саргузаштлари ҳақида. Улар ўқитувчиларини кўриш учун йиғиладилар ва шу куни кўпгина қизиқарли воқеаларга дуч келадилар. 5та дўстнинг саргузаштлари нима билан тугаганлиги ва ўқитувчиларини кўришга бордиларми йўқми, буни азиз томошабинлар ўзингиз юртимиз кинотеатрларига тушиб кўришингиз мумкин бўлади. Мазкур фильм 30 октябрдан юртимиз кинотеатрларида. Қуйида эса премьерадан суратлар эътиборингизда.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
30-10-2015
ИЗОҲЛАР 0