alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Хилол Насимовдан тез кунда «Муқаддас истак» янги фильм

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр Хилол Насимов ўзининг навбатдаги «Муқаддас истак» номли бадиий фильми устида иш олиб бормоқда. Мазкур фильм ҳақида батафсилроқ маълумот олиш мақсадида режиссёр билан боғланиб, қуйидаги саволларга жавоб олдик.

 

 

- «Муқаддас истак» номли бадиий фильмни суратга олаётганингиз ҳақида хабар топдик. Мазкур фильмнинг ғояси, қайси даврни ўз ичига олиши ҳақида гапириб берсангиз?

Мазкур фильм мустақилликдан олдинги, ҳамда мустақилликнинг дастлабки таҳликали йилларини ўз ичига олади. Фильмда истиқлолга эришишдаги қийинчиликлар, ночор аҳвол, моддий қийинчиликлар, давлатимизнинг мустақиллигини, озодлигини хоҳламасдан ҳар хил хуружлар уюштирган гуруҳлар фаолияти ҳақида ҳам сўз боради. Ўша вақтларда бизнинг поймол қилинган динимиз, эътиқодимиз, қадриятларимиз ва буларни «ҳа, баракалла» қилган, собиқ тузимга киришиб кетган, ўзимиздан чиққан баъзи бир одамларнинг кирдикорлари ҳам ҳикоя қилинади. Фильмда ўша вақтларда дафн маросимида иштирок этган раҳбарларни ишдан бўшатиб, ҳаттоки хибсга олишгача борганликлари ҳам кўрсатиб берилган.

 

 

- Фильм қаерларда суратга олинди?

Фильм Тошкент шаҳри ва вилоятида, Наманган шаҳрида ҳамда чет мамлакатларнинг бирида суратга олинди.

 

- Фильм айнан қайси йилларни ўз ичига олди?

Фильмда асосий воқеалар ривожи 1988-1992 йилларни ўз ичига олади. Бундан ташқари фильмда бугунги кундаги давлатимизнинг тинчлиги, фаравонлиги, мустақиллигимиз шарофати билан қилинган ўзгаришлар ҳам кўрсатиб ўтилган.

 

 

- Фильмдаги акёрлар жамоаси ҳақида ҳам гапирсангиз?

Фильмда Соҳиб Аббосхон, Лола Элтоева, Гулбаҳор Йўлдошева, Эркин Комилов, Муҳаммад али Абдуқундузов, Юлдуз Ҳамидова, Фарҳод Абдуллаев, Дилмурод Масаидов, Самиддин Лутфуллаев, Шаҳноза Аҳмедова, Акмал Мирзо сингари актёр ва актирисалар роль ижро қилишган.

 

 

- Ҳар бир фильмингизга алоҳида, катта тайёргарлик кўриб ундан сўнг суратга олишга киришадиган режиссёрсиз. Мазкур фильмга қанча тайёргарлик кўрдингиз?

Бу фильмларнинг ғояси ўтган йили туғилган бўлса, мана қарийиб бир йилдан буён мазкур фильм устида иш олиб бормоқдамиз. «Муқаддас истак» фильми «Ўзбеккино» миллий агентлигининг буюртмаси асосида суратга олинаётган, мустақиллигимизнинг 25 йиллик тўйи арафасида премьера қилиниши мўлжалланаётган фильмлардан бири. 

 

- Фильмнинг ижодий жамоаси қаторида кимлар меҳнат қилди?

Пастановкачи оператор Умид Маликов, рассом Фазлиддин Турдиев, Бастакор Дмитрий Янов-Яновский, сценарий муаллифи ҳамда режиссёр ўзим, яъни Ҳилол Насимов.

 

 

Демак, азизлар режиссёр Ҳилол Насимовдан яна бир шов-шувли фильм намойишини кутиб қолинг.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-07-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг