ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

«Иснод» фильми ёпиқ премьераси бўлиб ўтди

3539
0

1 март куни Алишер Навоий номли кино саройда ОИТСга қарши курашиш мавзусида «Иснод» фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди.

Давлат буюртмасига асосан «Ўзбекфильм» киностудияси томонидан ишланган мазкур фильмнинг режиссёри икки кишидан иборат бўлиб, бири Рихсивой Мухаммаджонов, иккинчиси эса Абдувоҳид Ғаниев.

«Иснод» фильмининг бош қаҳрамони касби журналист бўлади. Бу ролни Дилноза Кубаева ижро қилган. Бу Кубаеванинг роппа-роса бир йилдан сўнг катта экранларда кўриниш бериши бўлиб, бундан аввал у «Барон» фильмида роль ижро қилган эди.

alt

Фильмда тўртта аёл тақдири акс этган бўлиб, улардан учтаси ОИТС билан касалланган, биттаси ўша касалликка чалинганларнинг мураккаб тақдирини ўрганишга бел боғлаган жураналист, яъни Дилноза Кубаева.

Касалликка чалинган актрисалар ролини эса Шаҳзода Матчонова, Баҳора Арслонова, Феруза Мустафоева сингари актрисалар ижро қилишган. Ҳар бири ўз ўрнида, ролга яхши танланган.

alt

Фильмда шунингдек, Раъно Шодиеванинг ижросини кўришимиз мумкин. Актриса бу сафар самимий, яхши ўзбек аёли ролини эмас, балки салбий ролни ижро этган.

alt

Фильм драма жанрида суратга олинган.

Кенг жамоатчилик учун мўлжалланган премьера куни, 10 мартга белгиланган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-03-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг