ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Кинематография фахрийлари учун ўтказилган тадбирдан

1522
0

15 май куни «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Ўзбекистон кинематографиясининг фахрийлари учун хайрия тадбири ташкил этилди.

altalt

Унда Ўзбекистон халқ артистлари Анвар Кенжаев, Ёдгор Саъдиев, Ёқуб Аҳмедов, Гулчеҳра Жамилова, Тўти Юсупова, Лутфулла Саъдуллаев, Ҳусан Шарипов, Азиза Бегматова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Ҳошим Арслонов, Ноила Тошкентбоева, Турғун Азизов, Рихсивой Муҳаммаджонов, Зуҳриддин Режиметов, Шуҳрат Маҳмудов, Темур Малик Юнусов, Ғиёс Шермуҳаммедов каби бир қатор устоз санъаткорлар, шунингдек, ҳозирги кунда ўзбек кино санъатида фаолият юритаётган кўплаб киноижодкорлар меҳмон бўлишди.

altaltaltaltaltaltaltaltalt

Тадбирни очиб бериш учун саҳнага чиққан «Ўзбеккино» Миллий агентлиги директори Отабек Мусаев ва Кинематографияни ривожлантириш маркази директори Ойбек Абдушукуров, ўзбек миллий кинематография санъати равнақига улкан ҳисса қўшган устоз киноижодкорларга чуқур миннатдорчилик билдириб, уларнинг фидокорона меҳнатларини алоҳида таъкидлаб ўтишди. 

alt

Тадбир мобайнида ўзбек миллий кинематографияси тарихига бағишланган махсус видео ролик намойиш қилиниб, ҳозирги кунда орамизда йўқ бўлган кўплаб буюк ижодкорларнинг ёрқин хотираси ёдга олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Анвар Ғаниев, Ғиёс Бойтоев сингари бир қатор таниқли ва ёш хонандалар ҳам ўз қўшиқлари билан ижодкорларни табриклашди.

altaltalt

Тадбирда иштирок этган фахрий киноижодкорлар учун эсдалик совғалари тақдим қилинди, дастурхон ёзилиб, ўзбек миллий таомлари тортилди.  

altalt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-05-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг